Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Жуд Беллингем «Реал» тарихидаги энг қиммат харид бўлди

Баҳо:
+ | -

“Боруссия Д”дан “Реал”га ўтган Жуд Беллингем футбол тарихидаги энг қиммат нархга сотилган англиялик футболчига айланди.

Немис клуби бонуслар билан ҳисоблаганда трансфердан 115 миллион фунт (134 миллион евро) ишлаб олади.

Шу тариқа Беллингемнинг трансфери Англия футболчилари орасида Жек Грилишнинг (“Астон Вилла”дан “Манчестер Сити”га 100 миллион фунт) рекордини янгилади. Кейинги ўринларда “Манчестер Юнайтед”нинг харидлари Ҳарри Магуайр (80 млн фунт) ва Жейдон Санчо (73 млн фунт) жой олган.

Умумий олганда Беллингем футбол тарихидаги энг қиммат 5-футболчи бўлди. Фақат Неймар (222 млн евро), Килиан Мбаппе (180 млн евро), Усмон Дембеле (140 млн евро) ва Филиппе Коутиньо (135 млн евро) ундан қимматга сотилган.

Жуд “Реал” тарихидаги энг қимматга сотиб олинган футболчига айланди. “Боруссия Д”нинг эса Усмон Дембеледан (140 млн евро) кейинги энг қиммат сотувига айланди.

“Реал”нинг энг қиммат харидлари:

1. Жуд Беллингем (“Боруссия”дан) — 134 миллион евро
2. Эден Азар (“Челси”дан) — 115 млн евро
3. Гарет Бэйл (“Тоттенҳэм”дан) — 101 млн евро
4. Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”дан) — 94 млн евро
5. Орелен Тчуамени (“Монако”дан) — 80 млн евро
6. Зинедин Зидан (“Ювентус”дан) — 77,5 млн евро
7. Хамес (“Монако”дан) — 75 млн евро
8. Кака (“Милан”дан) — 67 млн евро
9. Лука Йович (“Айнтрахт”дан) — 63 млн евро
10. Луиш Фигу (“Барселона”дан) — 60 млн евро.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:02, 08.06.2023.
Ўқилди: 4416 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.