Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Роналдодан ўзиб кетган футболчи. Польшада туғилиб, Германия футболи афсонасига айланган Мирослав Клозе ҳақида

Баҳо:
+ | -

Германиялик футболчи Мирослав Клозе 1978 йилнинг 9 июнь санасида Польшанинг Ополе шаҳрида спортчилар оиласида туғилган. Унинг отаси футболчи (этник немис), онаси эса гандболчи (этник поляк) эди. Кейинчалик Германия терма жамоасини танлаган ва Жаҳон Чемпионатлари тўпурарига айланган футболчи 45 ёшга тўлди. Қуйида ҳужумчининг фаолияти ҳақида сўз боради.

Клозелар оиласи 1981 йилда Францияга кўчиб ўтади, 1987 йилда эса фолксдойч (1945 йилгача Германиядан ташқарида истиқомат қилган немислар) сифатида Германия ғарбидаги Кусел шаҳрига йўл олади.

"Германияга кўчиб ўтганимизда саккиз ярим ёшда эдим ва футбол мен учун ҳамма нарса эди. Футбол мен учун интеграция воситасига айланганди, доим жамоага биринчи бўлиб танланардим, чунки энг яхши ўйинчи эдим. Бу ерда тан олиндим ва дўстлар топдим. Бир кун келиб Германия терма жамоасида ўйнаш имкониятини қўлга киритишимни билардим ва бу мен учун доим стимул бўлиб келган".

Мирослав мактабни тугатгач ота-онасининг талаби билан коллежга ўқишга кирди ва дурадгорлик касбини олди. Аммо Клозе футболни ҳам унутиб қўймади.

Клозенинг биринчи жамоаси Германия еттинчи лигасида ҳаракат қиладиган “Блаубаха-Диделкопф” бўлди. Ўсишга эришаётган футболчига бешинчи лига клуби “Ҳомбург” эътибор қаратди.

Мирослав янги клубидаги илк мавсумида 11 та гол урди. Футболчи шу тариқа “Кайзерслаутерн” (бир йил олдин Германия чемпиони бўлган) скаутларининг эътиборини тортди ва 1999 йилда клуб билан шартнома имзолади.

Миро аввалига клубнинг иккинчи жамоаси таркибида ўйнади. Тез орада ёш ҳужумчига бош мураббий Отто Рехагел эътибор қаратди ва асосий жамоага жалб қилишни бошлади

Клозе 2000 йилнинг 20-октябрида “Кайзерслаутерн” таркибидаги биринчи голини урди ва кейинчалик ташриф қоғозига айланган салто билан нишонлади.

Мавсум клуб учун омадсиз ўтди, бироқ Миро Клозе яхши натижа қайд этди. Ҳужумчи 11 та гол урди (тўққиз марта Бундеслигада, икки марта УЕФА Кубогида). Шу пайтгача номаълум бўлган ҳужумчи немис футболининг умиди сифатида кўрилишни бошлади, мухлислар ва клуб раҳбариятининг севимли футболчисига айланди. Клозенинг трансфер нархи 10 баробар ошди.

Мирославни Польша терма жамоаси ҳам, Германия терма жамоаси ҳам ўз таркибига чақирди. Биринчи қадам полшаликлардан бўлди. Мамлакат жамоаси бош мураббийи ёш ҳужумчи билан гаплашиш учун шахсан Германияга ташриф буюрди. Бироқ Клозе “Бундестим”дан таклиф кутаётганини айтиб, Польшани рад этди.

Кейинчалик Клозе ўша пайтда Руди Фёллернинг (Германия терма жамоаси бош мураббийи) уни таклиф қилиш ниятидан хабари борлигини, акс ҳолда Польша таклифи ҳақида жиддий ўйлаб кўришини тан олганди.

Биринчи гол ўзини узоқ куттириб қўймади. Германия терма жамоасидаги дебют учрашувида Альбанияга қарши ўйинда (ЖЧ—2002 саралаши) захирадан майдонга тушган Миро жамоасининг ғалаба голини урганди (2:1). Жаҳон Чемпионатидаги биринчи ўйинида эса Саудия Арабистони дарвозасига учта тўп киритган ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Гуруҳ босқичининг қолган икки ўйинида – Ирландия ва Камерун дарвозасига биттадан гол урди. Ўша турнирда Германия терма жамоаси финалгача етиб борди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда Бразилияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Турнир якунига кўра Клозе бешта гол билан (барчаси боши билан) Ривалдо билан бирга тўпурарлар орасида иккинчи ўринни эгаллади. Миро турнирнинг кашфиётларидан бирига айланди, уни афсонавий Герд Мюллер билан солиштириш бошланди.

Жаҳон Чемпионатидан сўнг Клозега “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус”, “Бавария” ва Дортмунднинг “Боруссия” клублари қизиқиш билдирди, аммо Миро ўз жамоасида қолишга қарор қилди. Бу омадли қарор бўлмади, икки йилдан сўнг футболчи “Вердер”га ўтди.

Клозени 2006 йилда ўз уйида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида навбатдаги муваффақият кутиб турган эди. Ўзининг туғилган кунида Коста-Рика терма жамоасига қарши ўтказилган очилиш учрашувида футболчи дубль қайд этди (якуний ҳисоб 4:2). Ўз ватани бўлган Польшага қарши иккинчи ўйинда у гол ура олмади. Эквадорга қарши учинчи учрашувда эса Миро яна дублга эришди (якуний ҳисоб 3:0).

Ҳужумчи Швецияга қарши 1/8 финал ўйинида иккита голли узатмани амалга оширди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Чорак финалнинг 80-дақиқасида Аргентина дарвозасига гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқарди. Ўйин пенальтилар сериясигача борди ва якунда немислар ғалаба қозонди. Ярим финалда Германия бўлажак чемпион – Италияга имкониятни бой берди. 3-ўрин учун баҳсда эса Португалияни мағлуб этди. Клозе 2006 йилги Жаҳон Чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлганди.

2007 йилда Миро “Вердер”ни тарк этиб, 15 миллион евро эвазига “Бавария”га ўтди.

Клозе 2007 йилнинг сентябрь ойида Уэлсга қарши ўйинда биринчи марта Германия терма жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Ҳужумчи ўша ўйинда гол ҳам урди.

ЖАРда 2010 йилда ўтказилган Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Сербияга қарши ўйинда Клозе қизил карточка олди. Англияга қарши 1/8 финал учрашувининг 20-дақиқасида дарвозабон Мануэль Нойернинг узатмасидан кейин гол урганди. Ҳужумчи Аргентинага қарши чорак финал баҳсида дублга эришди, якунда Германия 4:0 ҳисобида ғолиб бўлди.

Аммо ярим финалда испанларга ютқазиб, 3-ўрин учун кечган баҳсда Уругвайни мағлуб этган “Бундестим” яна бронза медаллари билан кифояланди.

Миро 2011 йилда шартнома муддати тугагач, “Бавария”ни тарк этиб, Италиянинг “Лацио” клубига ўтди ва у ерда футболчилик фаолиятининг охиригача (2016) ўйнади.

"Мюнхенда қизиқарли ва муваффақиятли тўрт йилни ўтказдим ва бунинг учун “Бавария”га чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Бу жамоа сафида ўйнаш мен учун доим шараф бўлган".

Бразилияда 2014 йилда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида Германия терма жамоаси ғалаба қозонди. Мирослав Клозе бу мусобақада иккита гол урди. Булар футболчининг мундиаллардаги 15 ва 16-голига айланди. Германиялик ҳужумчи Жаҳон Чемпионатлари тўпурарлари рўйхатида бразилиялик Роналдони (15 та гол) ортда қолдирди.

2016 йилнинг 1 ноябрь куни Клозе футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди ва Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёвнинг терма жамоа мураббийлар штабига қўшилиш таклифини қабул қилди.

Клозенинг кучли томонлари юқори тезлик ва бош билан ўйнаш бўлган. Миро жамоавий ўйинчи, у яхшироқ ҳолатда турган жамоадошидан тўпни қизғанмасди. Ҳужумчи ўз ҳаракатларини қуйидагича изоҳлаган: “Футболда якка ҳолда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди”.

Клозе дастлаб марказий ҳужумчи бўлган, аммо “Вердер”да ўйнаб юрган вақтида кўп қиррали футболчига айланди, у ҳам қанотда, ҳам орқароқда ҳаракат қила олишини кўрсатди. Карл-Ҳайнс Румменигге бир пайтлар Клозе футболчи сифатида камчилиги деярли йўқ деб айтган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:55, 10.06.2023.
Ўқилди: 1663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.