"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа футболчиси Илкай Гюндоган ҳақида фикр билдирди. У футболчининг тақдири борасида шундай дейди:
"Мен унга "Барселона"нинг қизиқаётгани ҳақида эшитдим. Аммо биз жон-жаҳдимиз билан Илкайни жамоада сақлаб қолишга уринамиз. Агар улар бизни бу курашда енгиб, Гюндоганни олиб кета олса, у ҳолда "Барса" ажойиб футболчига эга бўлади. Аммо бу иш осон бўлмайди".