"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Жорди Альба собиқ жамоадоши Алехандро Бальде ҳақида фикр билдирди.
“Бальдени нима яхши қилади? Унинг жисмоний тайёргарлиги. У гигант. У ёш, унда ривожланиш учун вақт бор. У ёш бўлишига қарамай, ажойиб мавсумни ўтказди. У катта тажрибага эга эмас эди, лекин у жуда яхши ўйнади", - деди Альба Diario Sport нашрига.
20 ёшли Бальде ўтган мавсумда Ла Лиганинг 33та ўйинида майдонга тушиб, 1та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган.