"Рома" ҳужумчиси Жастин Клюйверт фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 24 ёшли нидерландиялик футболчига "Борнмут" даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар якуний босқичда.
Клюйверт ўтган мавсумда "Валенсия"га ижарага берилганди. У барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.