Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

19 ёшли қизларимиз ОЧ саралашининг кейинги босқичига чиқишди

Баҳо:
+ | -

19 ёшгача бўлган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқиси доирасида бугун Бангладеш терма жамоасини мағлуб этди (2:0) ва кейинги босқчи йўлланмасини ҳал қилиб қўйди.

Саралашнинг "А" гуруҳида иштирок этган вакилларимиз ушбу ғалабадан кейин 2-ўриндан пастга тушиб кетмайдиган бўлишди. Гуруҳдан эса кейинги босқичга 2та жамоа йўл олади. Бангладеш 2 кун аввал Ҳиндистонга ҳам мағлуб бўлганди (0:1). Ушбу гуруҳда иштирок этиши керак бўлган Қирғизистон саралаш баҳсларида қатнашмади.

Бангладеш дарвозасига голларни Селиме Гугуева (20-дақиқа) ва Маҳлиё Юсупова (56) киритишди. Гугуева ўз навбатида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Энди қизларимиз 24 октябрь куни Ҳиндистон терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

19 ёшгача бўлган аёллар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш турнири
"А" гуруҳи. 2-тур
ЎЗБЕКИСТОН - БАНГЛАДЕШ - 2:0 (1:0)
Голлар: Селиме Гугуева (20), Маҳлиё Юсупова (56)
Ўзбекистон (U19): Ҳурматой Раҳматуллаева, Улдона Тўхтаева, Маҳлиё Юсупова, Феруза Турдибоева, Гулсара Ҳақбердиева, Селиме Гугуева, Илвина Аблякимова, Мафтуна Бахтиёрова, Наргиза Сайдалиева, Иродахон Турдалиева, Зиёдахон Туланбаева

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:28, 22.10.2012.
Ўқилди: 5645 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4426]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3637]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3426]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2550]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2242]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2165]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2154]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2096]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1848]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик