Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Футзал бўйича ЖЧ олдидан ФИФА ва ЎФА вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборган. ФИФА экспертлари пойтахтимиз ва бир нечта вилоятларда бўлиб, инфратузилмаларни ўрганди. Бугун ФИФА мутахассислари ва ЎФА раҳбарияти иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов очиб берди.

— Авваламбор барчангизни Қурбон ҳайити билан ҳамда Сиз журналистларни касб байрамингиз билан табриклаймиз. Юртимизда яна бир байрам — халқимиз ва футзалчиларимизни орзуси ҳисобланган мундиал шукуҳи кезиб юрибди.

Ўзбекистон сўнгги йилларда бир қатор нуфузли турнирларга мезбонлик қилиб, кўплаб тажриба орттирди. Бу эса 2024 йилги футзал бўйича ЖЧга Ўзбекистоннинг мезбонлик қилиш имкониятини оширди, дея оламиз. Қайд этиш керак, бу ўз-ўзидан бўлмайди. Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарлигида спортга катта эътибор берилмоқда. ФИФА Президенти Жанни Инфантино юртимизга ташрифи давомида давлатимиз раҳбари билан учрашиб, Ўзбекистон йирик турнирларни ўтказиш, мезбонлик қилишга иштиёқи юқори эканлиги, мамлакатимизда сўнгги йилларда кўплаб соҳалар сингари спортга ҳам эътибор ва ёндашув ўзгариб бораётганини қайд этди.

Биз аввалги йиллар давомида мусобақалар географиясини ҳудудларга ҳам кўчирдик. Қашқадарё, Наманган, Фарғонада бир қанча халқаро ўйинлар ўтди. Бу эса вилоятларда инфратузилмаларни ривожлантириш, мутахассисларни халқаро тажрибасини оширишга хизмат қилди, десак бўлади. Юртимизда футзалга берилаётган эътибор, миллий чемпионатимиз ва ундаги соғлом рақобат ҳам футзал бўйича Жаҳон чемпионатини юртимизда ўтказилишига сабаб бўлди, десак бўлди.

Шундан сўнг ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

— Халқаро мусобақаларни ўтказиш бўйича бизда тажриба бор. Биз Осиё чемпионатларига мезбонлик қилдик. Лекин, биласиз, Жаҳон чемпионати бошқа даража ва унга янада яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак.

ФИФА вакиллари билан дастлабки инспекция ишларини олиб бордик. Ҳудудларнинг имкониятларини ўргандик.

Олдимизда ишларимиз кўп. Бу соҳани ичидаги барча — футзалчи, мураббий, мутахассислар ва ОАВ вакиллари биргаликда ҳаракат қилиб, ушбу Жаҳон чемпионатини ҳам юқори савияда ўтказишимизга ишонаман.

ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза Гонзалез инспекция натижаларига тўхталиб ўтди:

— 2024 йилги Жаҳон чемпионати мезбони этиб Ўзбекистон вариантида тўхтадик. Чунки юртингиз кўплаб мусобақаларни ажойиб равишда ўтказа олди. Барчамиз буни гувоҳи бўлдик. Ўзбекистоннинг халқаро турнирларни ўтказиш тажрибасига таяниб, ушбу спорт турини юртингизда янада оммалаштириш юзасидан бу қарорга келдик.

Ўзбекистонга келишдан олдин кўп нарса кутгандик. Ҳар бир шаҳарда футзалга бўлган қизиқишдан мамнун бўлдик. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги анжуманда иштирок этаётган Ўзбекистон футзал МТЖга Жаҳон чемпионатида омад тилайман.

Ушбу ташриф давомида жаноб Равшан Эрматов ва Жаҳонгир Усмонов билан биргаликда бешта шаҳарда — Тошкент, Фарғона, Андижон, Самарқанд ва Бухорода бўлдик. У ердаги майдонлар, машғулот заллари ва меҳмонхоналарни ўрганиб чиқдик. Эндиликда ЎФА вакиллари билан ушбу инспекция натижаларини таҳлил қиламиз ҳамда якуний қароримизни эълон қиламиз.

Бу Ўзбекистон учун нафақат ўзининг футзал имкониятларини намойиш этиш, балки Янги Ўзбекистонни ҳам дунёга яна бир бор кўрсатиш имконияти, деса ҳам бўлади. Чунки ушбу мундиал бутун дунё бўйлаб намойиш этилади, уни миллионлаб одамлар томоша қиладилар, бундан ташқари юртингизга кўплаб мамлакатлардан ишқибозлар ташриф буюради.

Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун олдимизда вақт бор ва албатта қиладиган ишларимиз ҳам кўп. Ўйлайманки, маҳаллий ташкилий қўмита билан биргаликда ФИФА Жаҳон чемпионатини ҳам юқори савияда ўтказамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:48, 30.06.2023.
Ўқилди: 2067 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик