“Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Интер”га ижара асосида қайтишга яқин турибди.
"Нерадзуррилар" лондонликлар билан 30 ёшли футболчини қайта ижарага олиш борасида музокараларни давом эттирмоқда. Келишув миланликларга 5 миллион еврога тушади, агар "Интер" 2023/24 йилги мавсум якунида Чемпионлар лигасига кирса, 30 миллион еврога сотиб олиш мажбуриятини ҳам ўз ичига олади, дея хабар беради инсайдер Николо Скиранинг янгиланган ҳисоботида. Бельгиялик футболчининг ўзи А Серия гранди билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди - у йилига 8,5 миллион евро ишлаб олади.
Ромелу Лукаку ўтган мавсумда "Интер" сафида 37 ўйинда 14 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.













