Ульсан Хёндэ”га қарши жавоб учрашувида “қалдирғочлар” ўзларининг тўрт нафар футболчилари хизматидан фойдалана олишолмайди.
Соғлиқлари билан боғлик муаммо туфайли Анваржон Солиев, Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев ва Славолюб Жоржевич “ўйиндан ташқари” ҳолатда қолишди. Булар Кореяга йўл олган делегация таркибида йўқ.
- Клубнинг шифокорлар штаби ишсиз қолмаган. Айни пайтда жамоа билан Ульсанда бўлган барча футболчилар соппа-соғ ва улар масъулиятли учрашувда мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлашга тайёр ҳолда туришибди, - дейди “Бунёдкор” жамоаси шифокори Қаҳрамон Нурмуҳаммедов.
Футболчиларни ўйинга тайёрлашдаа катта ҳисса қўшаётганлар орасида уқаловчилар – Абдулла Ризбоев ва Василий Евграфов ҳам бор.
Умид қиламизки, тез орада барча футболчилар сафга қўшилишади.