"Эвертон" футболчиси Чемпионшипга йўл олиши мумкин. Хабарларга кўра, "Сандерленд" мерсисайдликлар ҳужумчиси Том Кэннонга қизиқиш билдирмоқда.
21 ёшли футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Престон" клубида ўтказган эди. Айни дамда у 4 миллион фунтга баҳоланмоқда. Кэннон учун "Лутон Таун" ҳам қизиқиш билдирган.