Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Футболнинг ақлий спорт турига айланиб боришидаги фалсафа – майдондаги математик чизгиларга назар

Баҳо:
+ | -

Бугунги замонавий футболда энг кўп мурожаат этилаётган машҳур схемаларга ҳар бир жонкуяр мухлис бефарқ эмас.

"Ман Сити" мураббийи Пеп Гвардиола футболдаги тактикалар хусусида гапирар экан, уларни шунчаки уяли алоқа воситасидаги рақамларга ўхшатган холос. Бироқ буюк испан мураббийининг биргина шу рақамлар комбинацияси орқали қандай ютуқларга эришгани барчамизга сир эмас. Пепнинг бу таърифни ишлатганига сабаб - унинг шогирдлари стартдаги жойлашувни 90 дақиқа давомида тинимсиз ўзгартираверадилар ва асосий таркибда юзага чиққан позициялар кейинчалик аҳамият касб этмай қолади. Шунга қарамай ўйин схемалари бизга муайян жамоанинг оний фалсафаси, бугунги баҳс учун мураббийнинг тайёргарлиги ҳамда унинг ўз рақибига қарши навбатдаги ўзгача юриши тўғрисида маълумот беради. Шу сабабли энг машҳур тактик схемалар хусусида қисқача сўз юритамиз.

4-3-3

Ушбу схеманинг асосий устунлиги шундаки, марказдаги учинчи ўйинчи қолган икки шериги ёпилган пайтда рақиб жарима майдони атрофида кўпроқ вазиятлар яратади. Яъни бу схемада бутун ўйин асосан ушбу футболчи устига қурилган бўлиб, ҳимоявийликдан кўра ҳужумкорлик кўпроқ акс этади. Тартибли прессинг, "учбурчак" зоналар, қанотлар орқали фаол ҳаракатлар,  вазиятлар кескинлашуви тўп назоратининг юқорилиги айнан 4-3-3нинг асосий мантиғини ташкил этади десак, янгилишмаймиз. Йохан Кройфф ўз жамоаларида худди шу услубдаги позицион схемани мақбул кўрган, Зиданнинг "Реал"даги яқин йиллар давомида эришган ютуқлари айнан ушбу схемада кўпроқ юзага чиққан.

Бугунги футболда жамоавийлик устун экани, мураббийларнинг 11 та футболчини ўзаро чизиқларга боғлаб чиқишини ҳисобга олсак, биргина ҳужумчидан жиддий хавф кутиш мушкул. Шу сабабли икки вингернинг муттасил ҳужум йўналишига аралашиши марказий форвард ишини енгиллаштирмоқда, бироқ бу фақат ҳужум пайтида шундай холос. Марказдаги таянч нуқтаси вазифасини олган хавбекка кўп вазифалар юклатилинади ҳамда у кўпинча ўз жамоасининг етакчиси ҳисобланади, иккита “саккизлик” футболчи орқали прессинг осон амалга ошади. Шунингдек, ҳимоя ва марказий зона ўртасида компактлик пайдо бўлади, бу ҳар қалай ўрта чизиқдаги иккита яримҳимоячи танловидан кўра ишончли ва креативроқ вариантдир.

Бу схеманинг асосий камчилиги, юқорида таъкидланганидек, марказий старайкернинг ёлғиз қолиб кетишида. 3 та ҳимоячи услуби билан ўйновчи жамоаларга қарши у анча тер тўкишига тўғри келади. Марказий кучли қўрғондан бошланадиган прессингда табиийки, икки вингер катта ишни бажаради, бу сўнгги нуқтага келганда ҳужум оқимида бироз узилишларга олиб келиши мумкин. Яримҳимоячиларга тўхталадиган бўлсак, улар рақибнинг 4-4-2 схемасида анча қийналишади, буни сон бўйича камчилик ҳам айтиб турибди. Улар ўзаро жой алмашган пайти ҳимоя позициясидагилар яққол очилиб қолади, 4-4-2 жамоасига қарши баҳсларда айниқса қарши ҳужумларни ўтказиб юбориш хавфи юқори.

4-4-2

Ушбу схеманинг афзалликликларидан бири – ҳужумчилар тандемида намоён бўлади, агар яққол “тўққизлик” страйкерлар бўлса, интенсив ҳимояланаётган жамоага қарши улар анчайин хавфли. Бу услубда асосан иккинчи жамоа бўлиб ҳаракатланиш қулай бўлгани сабабли қанотлардан ҳам, марказдан ҳам қарши ҳужумларга ўтиш самара бераверади. Марказдаги тўртликнинг ора-орада ҳосил қилган блоклари тўпни жамоада сақлаб қолишга қулай. Замонавий ёндашувларга кўра жарима майдончаси ҳамда марказий зонадаги таранлик ҳисобига Диего Симеоненинг услуби асосан шу схемага кўпроқ мос тушади.

Бироқ ушбу схема футболчилардан жуда ҳам кўп меҳнат талаб қилади, айрим ҳолларда бемақсад югуришлар акс таъсирга олиб келади. Олдга томон пас бериш жараёнида ўйинчилар бир-бирини ўзаро беихтиёр блокка солиб қўяди. Мисол учун, марказий ҳимоячидан тортиб ҳужумчигача битта чизиқда жойлашиб қолади ва бу рақибга ўйинни тезроқ ўқиб олиш имконини яратади. Бунда асосан қанотларга урғу берилгани сабабли рақиб марказга йўналтирилган битта ўткир пас билан жойлашувни бузиб юбориши мумкин. Демак, 4-4-2 нинг заиф томони марказдаги бўшлиқда кўринар экан.

3-5-2

Марказий зонадаги ақлли ижрочилар бугун асосий натижани таъминламоқда. Шу аснода бу схемадаги зичлик ҳам ротация орқали рақиб ҳимоячиларини чалғитишда қўл келади. Бунда марказий уч хавбек тўп назорати орқали рақибни ўзига чорлайди ва икки тезкор вингерга позицион ҳужумда йўл очилади. Ҳужумчиларнинг ҳосил қилган тандеми эса яратилган вазиятларнинг сермаҳсулроқ чиқишида катта рол ўйнайди. Ҳимоядаги "уч қўрғон" эса ортга қайтадиган икки вингер билан рақиб ҳужумчилари учун ноқулай ёндашув яратади. Кўриб турганингиздек, нафақат марказда балки ҳимояда ҳам чексиз ротация ишларини бу схема орқали олиб бориш мумкин. Тўпни олиб қўйишда марказий учлик ва ҳужум дуелидан фойдаланилади, улар асосий бўшлиқни ёпишга хизмат қилади.

Аммо ҳимояга ёрдамга қайтган вингерларнинг позицияси бўшаб қолгач, рақиб ҳужумлари айнан шу ердан кўплаб амалга оширилади ҳамда ҳаводан узатиладиган "инглизча пас"лар сони ортади. Шу сабабли бу схемадаги "қора ишлар" вингерлар зиммасига юклатилган бўлиб, ушбу позицияга асосан бақувват футболчилар танланиши жоиз.

3-4-3

Бу услубдаги асосий қаҳрамонлар икки "ўнликлар" бўлиб, шерикларига қараганда кўпроқ функцияларни бажариши талаб этилади. Аввало, марказий зонага қайтиш орқали ўзлари билан ўйинчи эргаштиришади ҳамда рақиб ҳимоясидаги зичлик бироз бўлсада камаяди. Иккинчидан, прессинг уюштириш чоғида ўрта чизиқ вакиллари билан уюшқоқликда ишлашади. 3 та ҳимоячи позицияси эса доимгидек, қўшимча ёрдамчиларига эга. Шунингдек, замонавий таҳлилчиларнинг фикрича, 3 та ҳужумчи ҳамда марказдагиларнинг айлана шакли орқали рақиб марказий зонасини "қопқонга тушириш" осонроқ ва бундан тўпни олиб қўйишда кенг фойдаланилади.

Бу схема ўз маромида ишлатилса, камчиликлари нисбатан камроқ. Асосий хавф юқоридаги услубларда бўлгани каби ҳимоядаги ротация пайти юзага келади. Бироқ "ўнликлар" ортга қайтган вингерларнинг ўрнини бемалол тўлдириши мумкин.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:23, 12.07.2023.
Ўқилди: 2121 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.