Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Гиёҳвандликка ружу қўйгани, ахлоқсизликда айблангани, ҳаётидаги катта бурилиш нуқтаси – Деле дарди

Баҳо:
+ | -

Бир неча йил давомида фаолияти муваффақиятсиз кечган Деле Алли Гари Невилл билан суҳбатга келди. Яқинда Англиянинг асосий ёш истеъдоди психологик муаммолар билан кураш ҳақида гапирди ва болаликдаги ҳайратланарли воқеаларни айтиб берди.

Деле уйқу таблеткаларига қарам бўлиб, реабилитация марказида ундан халос бўлган

“Менимча, одамларга нима бўлаётганини айтиш вақти келди. Бу ҳақда гапириш қийин, чунки буларнинг барчаси яқинда содир бўлган. Мен уни узоқ вақт яширдим. Мен бу ҳақда гапиришдан қўрқаман, лекин мен буни қилсам, тўғри деб ўйлайман. Мен уйқу таблеткаларига қарам бўлиб қолдим. Бу муаммо фақат меники эмас. Футболда буни сиз тасаввур қилганингиздан ҳам кўпроқ одамлар бошдан кечиришади. Туркиядан қайтганимда ["Бешиктош"даги ижарадан сўнг] операция қилинишим кераклигини билдим. Мен ёмон руҳий ҳолатда эдим. Ўшанда замонавий реабилитация марказига боришга қарор қилдим, у ерда докторлар гиёҳвандлик, руҳий саломатлик муаммолари ва [психологик] жароҳати бўлган беморларга ёрдам беришади. Бунинг вақти келганини ҳис қилдим. Ҳеч ким сизга у ерга бориш кераклигини айтолмайди. Бу қарорни фақат ўзингиз қабул қилишингиз мумкин.

Ҳар куни эрталаб уйғониб, табассум билан машқ қилиш учун курашда ғалаба қозондим. Бахтли эканлигимни кўрсатишим керак эди. Аммо ичимдаги жангда мағлуб бўлдим. Бирор нарсани ўзгартириш вақти келди. Улар менга операцияга ётишим кераклигини айтишганида, худди шундай ҳис-туйғуларни ҳис қилдим, шунинг учун мен олти ҳафта давомида у ерга [реабилитация марказига] бордим. "Эвертон" аҳли ўзини ажойиб тутди ва мени қўллаб-қувватлади. Мен ҳар доим клубдан миннатдорман. Улар жуда очиқ ва ҳалол эдилар, вазиятга ҳамдард эдилар. Ҳаётимдаги энг муҳим қарорни қабул қилаётган бир пайтда мен кўпроқ нарсани сўрай олмадим. Қўрққан ишимни қилдим ва мен буни қилганимдан хурсандман. Буларнинг барчаси сир тутилади одатда, одамлар операцияга боришни хоҳламайдилар. Реабилитация марказига бориш даҳшатли туюлади. Лекин бу менга қанча фойда берганини тасаввур қила олмасдим, чунки ёмон аҳволда эдим. Ёшлигимда мен билан кўп ёмон нарсалар содир бўлган ва буни тушунолмасдим. Аҳмоқона ишларни қилганман. Буларнинг барчаси ҳеч қачон менинг назоратим остида бўлмаган. Ўзимни вақтида англаш менга ёрдам берди. Мени олдинга силжишимга халақит берадиган ёмон ҳис-туйғулардан ниҳоят халос бўлдим", – дея хўрсиниб эслайди Алли.

Болалигида Делени таъқиб қилишган, ва гиёҳванд моддаларни сотишга мажбурлашган

“Тўғрисини айтсам, болалигим ҳақида кўп гапирмаганман. Мен сизга умумий тушунча берадиган бир нечта эпизодларни санаб ўтишим мумкин. Олти ёшлигимда онамнинг дўсти менга нисбатан жинсий зўравонлик қилди. У уйимизга тез-тез ташриф буюрарди. Онам ичкиликка ружу қўйганди... Кечирасиз. Бу менинг олти ёшимда содир бўлди. Кейин мени интизомни ўрганишим учун Африкага юборишди. Етти ёшимда чекишни бошладим, саккиз ёшимда ноқонуний гиёҳванд моддалар савдосини бошладим. Вояга етган бир киши менга полиция велосипед минадиган болаларни тўхтатмаслигини ёки текширмаслигини айтди. Шундан сўнг, футболкамнинг тагида гиёҳванд моддаларни олиб юрдим. 11 ёшимда мени кўприкдан осиб қўйишди. Қўшни йигит бу ишни қилди. 12 ёшимда асраб олинганман. Мени ажойиб оила асраб олди. Улар менга жуда кўп ёрдам беришди ва ҳаётим шу пайтдан бошлаб ўзгарди".

Деле "Тоттенхем"даги фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаган

Бирор нарса нотўғри кетаётганлигини биринчи марта қачон ҳис қилдингиз? 2015, 2016 йилларни эслайман: сиз узоқ вақт давомида энг яхши инглиз истеъдоди эдингиз. Қачон ҳамма нарса ёмон эканлигини ҳис қилдингиз?

"Аниқ бир лаҳзани ажратиб кўрсатиш қийин. Энг ачинарлиси, Моуриньо мураббий бўлганида бўлса керак. Менимча, ўшанда 24 ёшда эдим. Эсимда: бир куни эрталаб уйғониб кетдим, машғулотларга боришим керак эди - у мени майдонга туширишни тўхтатган пайт эди ва мен ёмон аҳволда эдим. Кўзгуга қараганимни эслайман... Биламан, бу драматик эшитилади, лекин мен том маънода кўзгуга қараб: “Ҳозир 24 ёшдаман, нафақага чиқишим керакми? Мен севган нарсани қилишни тўхтатайми? – дея йиғлаганман. Мени ранжитишди, чунки 24 ёшимда менда шундай фикр бор эдики, мен фаолиятимни якунламоқчи эдим. Бу жуда оғриқли эди", – деди футболчи.

Деле Туркияда ишончсиз мавсум ўтказди, "Бешиктош" сафида 15 та учрашув давомида футболчи 3 бор гол урди. Алли жароҳати туфайли февраль ойидан бери майдонга тушмади - футболчи мавсумнинг қолган қисмини психологик тикланишга бағишлади. Деле ҳамон “Эвертон”га тегишли. Барча муаммоларни енгиб ўтиб, Алли фаолиятини қайта бошлашига ишониш керак.

Киритилди: 09:23, 14.07.2023.
Ўқилди: 3283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.