Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Яхшиям футбол бор

Баҳо:
+2 | -

Футбол – миллионлар ўйини! Ҳақиқатдан ҳам шундайми, деб савол бериш ноўрин. Агар футбол бўлмаганида нима бўларди? Буни ҳатто тассаввур қилиш ҳам қийин. Пеле оддий негр боласи сифатида ўтиб кетарди, эҳ-ҳеҳ… шу чоғда яхшиям футбол бор деб юбордингиз келади. Тўғрими? Ахир ҳаётини футболсиз тасаввур ҳам этолмайдиганлар сони оз эмас. Бу табиий. Ҳар ким ҳам футболчи бўлиб кетолмайди. Кимдир болалигида футболчи бўлишни орзу қилади, аммо бу истаги армонга айланади. Яна кимлардир футболга тасодифан кириб қолади-ю, шухрат чўққисига кўтарилишади. Ушбу мақола орқали жаҳон юлдузларининг футболчи бўлмаганларидфа қайси касбни эгаллаган бўлишлари ҳақида сўз юритамиз.

Футболга тасодифан 20 ёшида кириб келган Бразилиялик “халқ қувончи” Мануэл дос Гарринча мабодо футболчи бўлмаганида дедектив бўларди. У бу ишни уддасидан чиқишига ишонарди. Яхшиям футбол бор! Акс ҳолда Гарринча деган дедектив ҳақида эшитмаслигимиз аниқ эди.

Англия премьер-лигасида энг кўп гол уриш борасидаги рекордчиси Алан Ширерни дурадгор сифатида тасаввур қилишимиз қийин. Нимага айнан дурадгор деб сўратабсизми? Чунки, у футболни танламаганида дурадгор бўлардида. “Челси”нинг фахрий форварди Дидье Дрогба ёшлигида шифокор бўлишни орзу қилган. Аммо, бу орзуси армонга айланган. Дидье бунинг учун хеч қачон афсусланмаса керак. Ахир у футболнинг орқасидан бойвачча бўлишга эришган. У футболни танлагани учун тақдиридан мамнун бўлса арзийди. Балким. Шифокор бўлганида ҳам анча таниқли бўлиши мумкин эди, лекин футболдагидек машҳур бўла олмаслиги аниқ.

“Спайсбой” лақабли Девид Бекхем футболчи бўлмаганида ким бўларди? Стилист деб ўйлагандирсиз балким. Зеро, унинг соч турмаги дунёда анча машҳур бўлиб кетган. Лекин, Бекс стилист эмас, архитектор бўлишни орзу қилган. Ким билади дейсиз, архитектор бўлганида Лондонда Эйфел минорасидан ҳам ажойиб бино қуриб шуҳратини бутун дунёга танитармиди? Ахир у ҳар жиҳатдан талантли-ку!

Эндиликда собиқ дарвозабонга айланган, голландиялик киппер Эдвин Ван дер Саар футболни танламаганида спорт дўкони эгаси ёки жисмоний тарбия фани ўқитувчиси бўларди. Ҳа, у ҳақиқий спортчи. Барибир спорт ичида қоларди.

“Арсенал” клуби тарихидаги энг кучли футболчилардан бири бўлган Тьерри Анри футболчи бўлмаганида, “отам ҳовузга етаклаб борганида сузувчи бўлардим” дея такидлайди. Демак Қирол Анрининг футболчи бўлишида отасининг ҳиссаси кўпроқ бўлгани ўз-ўзидан аён.

Алешандро Пато балким хозир футболчи эмас, физиотерапевт бўлиб юрган бўлармиди? Яна ким билади дейсиз? “Челси”нинг ишонган тоғи Жон Терри болалигида футболчи бўлишни эмас, аксинча ёнғин ўчирувчи бўлишни орзу қилган. Унинг ҳам орзуси саробга айланган. Лекин, “Темир одам” ўз тақдиридан хафа десам катта хатога йўл қўйган бўламан.

2007 йили жаҳоннинг энг кучли футболчиси бўлган Кака отаси каби мухандис бўларди. Агар у мухандис бўлганида 2007 йили жаҳоннинг энг кучли футболчиси ким бўларди? Афсуски, муҳандислар ана шундай касбдошлари бўлишидан футбол туфайли маҳрум бўлишган. Ажаб бўлсин! Нима дедингиз?

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рио Фердинанд футболчи бўлмаганида ким бўларди? Репперми? Ўқитувчими? Актёрми ёки архитектор? Йўқ! Ҳеч бири. У ўзи туғилиб ўсган Саутваркда фақатгина оддий (!) ишчи бўларди холос. “Интер” ҳимоячиси Хавер Занетти ҳам ўзи туғилиб ўсган жойда ишларди. У пойтахтнинг порт қисмида улғайгани учун балки, денгизчи бўлган бўларди.

Футболчиларнинг аксари бўш вақтларида балиқ овлашни яхши кўришларини билиб олган бўлсангиз керак. Аммо, ёшлигида балиқчи бўлишни орзу қилган футболчиларни билмасангиз керак. Агар билмасангиз марҳамат билиб олишингиз мумкин. Булар ”Милан”даги “Шерюрак” ярим ҳимоячи Женнаро Гаттузо ва “Ливерпул” ҳужумчиси Дирк Куйтлардир. Уларни балиқ овлаб, бозорда балиқ сотиб юришларини кўз олдингизга келтира оласизми? Ҳа, дарров куласиз-а!

“Зидан кушандаси” италиялик “маҳлуқ” Марко Матерацци болалигида баскетболчи бўлишни орзу қилган, афсонавий Майкл Жордан унинг спортдаги кумири ҳисобланарди. Марконинг айнан Жордан ўйнаган 23 рақамни ўзига олгани бежиз эмас, албатта. Унинг баскетболчи бўлишига фақатгина футбол қарши чиққан. Маркода баскетболчиларга хос барча омиллар мавжуд. Баҳайбат гавда, узун бўй ва узун тил… бўйи кичкина бўлишига қарамай германиялик Филип Лам ҳам болалигида баскетболчи бўлишни хохлаган. Бу сизни бироз таажублантирган бўлса не ажаб.

Собиқ Иттифоқ даврида туғилиб вояга етган россиялик Константин Зирянов ва украиналик Андрей Шевченколар болалигида хоккейга ҳам кўнгил беришган. Агар, улар футболни танламаганларида бугун хоккейчи сифатида кўз олдимизда гавдаланишган бўлишармиди? Шева шунингдек теннисчи бўлиши ҳам мумкин эди. Агар у теннисчи бўлганида Роже федерер-у, Рафаел Надаллар билан бир қаторда бўлармиди? Лекин, футболдагидек муваффақиятларга эришиши барибир мушкул бўларди. Ёшлигида теннисчи бўлиш орзусида юрган футболчилардан яна бири бу ЖЧ-2010нинг “энг яхши футболчиси” ва янги “нерадзури” аъзоси Диего Форландир. У ҳам футболни танлаганига яратганга рахматлар айтса арзийди.

Мана азизлар, бугунги кунда биз юқоридаги футболчиларни айнан футбол туфайли таниймиз. Улар “миллионлар ўйини” сабабли миллионлаб мухлисларга эгалар ҳозир. Агар, бошқа соҳани танлаганларида бу каби муваффақиятларга эриша олмасликлари аниқ эди. Чунки, улар фақатгина футбол учун дунёга келишган. Тўғри юқорида номлари келтирилган футболчиларсиз ҳам футбол мухлислари камайиб қолмайди. Аммо, айнан улар туфайли футбол янаям жозибалироқдир. Яхшиям футбол бор. Билмадим, акс холда нима қилар эдик?

Фурқат Юсупов, Нукус шаҳри (SPAYSBOYS)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:10, 02.11.2012.
Ўқилди: 8014 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.