Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Ёшлар терма жамоаси расмий машғулотини ўтказди (фоторепортарж)

Баҳо:
+1 | -

Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 2012 мусобақасининг очилиш ўйини бўлиб ўтади. Ушбу баҳсда мусобақа мезбони  БАА, Қувайт терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур учрашувдан ташқари Осиё чемпионатининг биринчи кунида «А» ва «D» гуруҳларида яна 3та ўйин бўлиб ўтади. 

Кўпчиликда 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Япония ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги баҳс қизиқиш уйғотмоқда. Иккала жамоа нафақат «А» гуруҳи, балки бутун мусобақа фаворитлари қаторига киритиляпти. Уларнинг ўзаро баҳси Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

«D» гуруҳи ўйинларини Австралия - Қатар учрашуви очиб беради (16:00). Шунингдек, ушбу гуруҳда бугун Саудия Арабистони - Сурия учрашуви бўлиб ўтади (20:00).

Мусобақа бошланишдан 1 кун олдин унда қатнашадиган барча 16 жамоа ўзларининг расмий машғулотларини ўтказди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг машғулотлари «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтди. Бу ерда Аҳмаджон Мусаев шогирдлари гуруҳ босқич ўйинларини ўтказади. «Эмирейтс» клуби ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш. Яқинда бу клуб шарафини Александр Гейнрих ва Жасур Ҳасанов ҳимоя қилишганди.

Қуйида расмий машғулотларнинг фотогалереяси билан танишиб олинг.  

 

 

"Эмирейтс" стадионига бориш. Чапда Абдуллоҳ Олимов ва ўнгда Муҳсинжон Убайдуллаев. 

 

Бу йигитларни барча ўсмирлар терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши танийди. Тимур Хакимов, Аббосбек Махсталиев ва Сардор Рахмонов 

 

Ярим ҳимоячи Сергей Рекун ва ҳимоячи Максимильян Фомин 

 

Жамоа сардори Владимир Козак  

 

Стадионга киравериш... 

 

Ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев 

 

Клубдошлар ва дўстлар - Аббосбек Махсталиев ва Владимир Козак 

 

"Эмирейтс" стадиони майдони 

 

Ўзбекистон терма жамоаси менеджери Рустам Акрамов мусобақа директори ҳамюртимиз Авазбек Бердиқулов билан кўришмоқда

 


 "Эмирейтс" стадиони медиа трибунаси

 

Дарвозабонларда алоҳида машғулот. Марат Галимов шогирдларининг ҳаракатларини кузатмоқда

 

Бу жуфтлик халқаро майдонда ғалабага эришишга улгурган. Давомини кутиб қоламиз... Аҳмаджон Мусаев ва Алексей Евстафеев 

 

Уларнинг ўйинига кўп нарса боғлиқ

 

Улар мураббийлар кўрсатмасини бажаришга уринишади

 

Мана Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси. Айнан улар Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

 
Бахтиёр Маметов, ЎФФ матбуот хизмати (Рас Ал Хайма, БАА)
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:46, 03.11.2012.
Ўқилди: 5239 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.