Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

The most. 2023 йилнинг энг қиммат 11 футболчиси

Баҳо:
+ | -

2022/2023 йилги мавсумда титул учун курашгач, "Арсенал" ва "Манчестер Сити" энг қиммат футболчиларга эгалик қила бошлади. Қизиғи, "МЮ", "Челси" ва "Тоттенхэм"дан бирорта юлдуз топ-11 таликка кира олмаган. Қуйида энг қиммат футболчиларнинг олди ўн бирлиги билан танишасиз.

11. Родриго – 100 миллион евро

Родригони Бразилияда "Сантос" клуби тарбиялаган. У 2019 йилда "Реал" томонидан 45 миллион евро эвазига харди қилинганди. 22 ёшли ҳужумчи аллақачон Европада танилишга улгурган. Уни биз 2022 йилдаги ЕЧЛ ярим финалида қайд этган "Манчестер Сити"га қарши дубли ҳамда Испания кубоги финалидаги иккита голи билан жуда яхши эслаймиз. Ҳужумчининг келажаги ҳали олдинда.

10. Федерико Вальверде – 100 миллион евро

"Реал" Вальвердени 2016 йилда "Пеньяроль" клубидан 5 миллион евро эвазига сотиб олади. У аввалига академия жамоасида ҳаракат қилди. Ҳозир эса ярим ҳимоячи Анчелотти жамоасида асосий фигуралардан бирига айланди. Вальверденинг майдондаги кўпвазифали экани, жамоага ёрдам беради. 24 ёшли футболчи 2022 йилги ЕЧЛ финалида "Ливерпул"га қарши баҳснинг ҳали қилувчи голига ассистент бўлганди.

9. Педри – 100 миллион евро

Педри "Лас Пальмас" билан қуйи дивизионда порлаган эди. Шу сабаб "Барселона" уни 5 миллион евро эвазига сотиб олади. У "Кам Ноу"даги биринчи мавсумидаёқ ўзини кўрсатади ва 2021 йилда "Golden Boy" совринига лойиқ топилади. Педри 20 ёш бўлишига қарамай, аллақачон "Барса" сафида 100 дан ортиқ ўйинларда иштирок этди.

8. Фил Фоден – 110 миллион евро

Бу рўйхатдаги учта Англия терма жамоаси аъзосининг бири бу Фодендир. У 2017 йилда "Манчестер Сити"да дебют қилади. Фоден Гвардиола жамоаси билан фақат ўсди. 23 ёш бўлишига қарамай, ҳужумчида кўплаб совринлар жамланмаси мавжуд. Улар ичида бешта АПЛ, тўртта лига кубоги, иккита Англия кубоги ва ЕЧЛ бош соврини бор.

7. Жамал Мусиала – 110 миллион евро

"Бавария" Мусиалага арзимаган пул бериб, эга чиқади. 2019 йилнинг ёзида "Челси" тарбияланувчиси 200 минг фунт эвазига сотиб олинади. Ҳозирга қадар ярим ҳимоячи 100 дан ортиқ баҳсларда мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилди. Англия ёшлар терма жамоасида ўйнаганига қарамасдан, кейинчалик, Жамал Германия фуқаролигини олиб, "немис машинаси" сафига йўл олганди.

6. Виктор Осимхен – 120 миллион евро

Осимхен ўтган мавсумда "Наполи" қаҳрамонига айланди. Унинг 31 та голи жамоага 30 йилдан кейин илк чемпионликни тақдим этди. Нигерияликка "Бавария" ва "МЮ" жиддий қизиқиш билдирган эди. Аммо "Наполи"нинг 200 миллион евролик нархини "ПСЖ"дан бошқа клуб тўлаб бера олмаслиги маълум бӯлди.

5. Жуд Беллингем – 120 миллион евро

Ушбу рўйхатдаги энг ёш вакил Беллингемдир. "Боруссия Дортмунд" билан Европадаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бирига айланган футболчи, Бундеслигада йил ўйинчиси деб топилди. 20 ёшли футболчи учун пойгада "Реал" ютиб чиқди. Унинг хариди мадридликларга 133 миллион еврога тушгани айтилади.

4. Букайо Сака – 120 миллион евро

2020 йилнинг ёзида Сака 35 миллион еврога баҳоланган. Шундан бери унинг нархи фақат геометрик прогрессия бўйича ўсди. "Арсенал" тарбияланувчиси ўтган мавсумда АПЛнинг ўзида 25 та голда иштирок этди. Англия терма жамоаси сафида энг ёрқин порлаган айнан ҳам Сака эди. Ҳужумчи яқиндагина ҳафталик 300 минг фунт маош берувчи янги битимга имзо чекканди.

3. Винисиус Жуниор – 150 миллион фунт

2018 йилнинг ёзида "Реал" ва "Барселона" "Фламенго" футболчиси учун кураш бошлайди. Охирида Вини "Реал"га насиб этади. Унинг хариди 46 миллион еврога тушганди. Дастлаб, Испаниядаги ҳаётга мослашиш ҳужумчи учун қийин бўлади. Аммо ҳозир бразилиялик гуллаб-яшнамоқда. Винисиус 2022 йилнинг ЕЧЛ финалида "Ливерпул"га қарши ғалаба голини киритган эди. Карло Анчелотти уни дунёдаги энг яхши футболчи деб билади.

2. Килиан Мбаппе – 180 миллион евро

Мбаппе учун 2017 йилда "ПСЖ" 180 миллион евро тўлаб беради. Дастлаб, "Монако"да порлаган ҳужумчи, ҳозирда энг машҳур номлардан бирига айланди. Мбаппе парижликлар сафида 260 та ўйин ўтказиб, 212 та голга муаллифлик қилганди. Айни дамда ҳужумчи янги клубга ўтмоқчи. Шу сабабли, "ПСЖ" уни олган нархига сотишни режа қилган.

1. Эрлинг Холанд – 180 миллион евро

"Манчестер Сити" ўтган ёзда Холанд учун қўйилган 60 миллион евролик товон пулини тўлаб, ҳужумчини ўзиники қилганди. Натижа шуни кўрсатдики, "шаҳарликлар"уни сув текинга олган. Норвегия терма жамоаси аъзоси илк мавсумида 52 та гол урди ва АПЛ, ЕЧЛ ҳамда Англия кубогини ютди. Айни дамда Холанд ўзи сотиб олинган нархдан уч баробар қимматлади. Унинг агенти Рафаэла Пиментага кўра, 23 ёшли "махлуқ" 1 миллиард еврога арзийдиган футболчи.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: teamtalk.com
Киритилди: 11:01, 18.07.2023.
Ўқилди: 2520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.