"Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Гарри Магуайрнинг келажаги борасида бир қарорга келди.
The Athletic нашри хабарига кўра, "манкунианликлар" футболчини сотмоқчи ва уни трансфер қилиш бўйича таклифларни кутишмоқда.
Манбанинг қайд этишича, ҳозирча Магуайр бўйича расмий таклифлар бўлмаган. Аввалроқ Британия матбуотида ҳимоячига "Челси" ва "Вест Хэм" клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Гарри 2019 йилнинг ёзида "Лестер"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Унинг шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади ва трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Магуайр ўтган мавсумда АПЛда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та сариқ карточка олди.