Яримҳимоячи Даичи Камада Италия А Сериясининг учта вакилига қизиқ.
26 ёшли футболчи Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубидан текинга кетганидан кейин ҳамон клуб топа олмади. Инсайдер Экрем Конғурнинг сўзларига кўра, бугунги кунга қадар японияликка “Лацио”, “Наполи” ва “Рома” даъвогарлар қаторида.
Даичи Камада Германия Бундеслигасининг сўнгги мавсумида “Айнтрахт” сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.