"ПСЖ" яримҳимоячиси Ренату Саншеш "Рома"га ижара асосида ўтишга яқин турибди.
L'Equipe хабарига кўра, португалиялик яқин кунларда "бўрилар"нинг бир қисмига айланади ва Европа чемпиони билан шартнома имзолашга шахсий мураббий Жозе Моурино қизиқиш билдирмоқда.
Хабар қилинишича, шартномада сотиб олиш опсияси бўлади, унинг миқдори ҳали аниқланмаган. Француз грандига гастрол сафари билан Японияда бўлган Саншеш ҳозирги клубида фаолиятини давом эттирмайди.
Ренато 2022 йилдан бери "ПСЖ"да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 27 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган.