"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш ҳозирги жамоасини тарк этиш истагини билдирди. Журналист Бруно Саломоннинг хабар беришича, португалиялик футболчи бош мураббий Луис Энрике билан шахсан гаплашиб, кетиш истагини билдирган.
Қайд этилишича, Саншеш жамоадошларига ҳам истаги ҳақида ҳам гапирган. Ҳозирча Ренату учун энг реал вариант "Рома" бўлиб, у ерда уни португалиялик мураббий Жозе Моуриньо кўришни истайди. Бироқ, келишувни амалга ошириш қийин бўлади, чунки "жаллоросси" фақат ўйинчи ижарага олишга тайёр, "ПСЖ" эса Ренатудан тўлиқ қутулмоқчи.