Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Стефан Лайнерга лимфома ташхиси қўйилди.
Немис клуби энди футболчи бир неча ойлик даволанишини маълум қилди.
Тиббий текширув вақтида Лайнерда лимфома аниқланган. Таъкидланишича, касаллик дастлабки босқичда сезилган, уни даволаш мумкин. Австриялик футболчининг тўлиқ тикланиш имконияти жуда юқори. Эҳтимол, у профессионал спортга қайтиши мумкин.
"Биз уни энг яхши даволаниш билан таъминлаш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз унга ва унинг оиласига ушбу касалликка қарши курашда куч ва сабр тилаймиз", - деди Менхенгладбах клуби раҳбари Роланд Виркус.
Ўтган мавсумда ўнг қанот ҳимоячиси "Боруссия" сафида барча мусобақаларда 18 ўйинда 830 дақиқа майдонга тушган.