“Интер Майами” клуби хўжайини Дэвид Бекхэм ижтимоий тармоққа Лионель Месси клуб учун биринчи марта гол ургани акс этган видеони жойлаштирди.
Видеода Бекхэм Мессининг суратини қўйиб, аргентиналик футболчи уни илҳомлантирганини аниқ ифодалаб берди.
"Ўйлайманки, мен қайтиб келаман", деди Бекхэм видео изоҳига.
38 ёшли Дэвид Бекхэм кулгили эможини қўшди, яъни инглиз футболчиси футболга қайтмаслиги ҳақида ҳазил қилди.
Қўшимча қиламизки, "Интер Майами" учун иккита ўйинда Лионель Месси учта гол урди.