"Валенсия" ярим ҳимоячиси Юнус Муса "Милан"га кўчиб ўтди, деб хабар беради Италия клуби расмий сайти.
20 ёшли америкалик футболчи 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. У "россонерилар"да 80-рақам остида ўйнайди. Аввалроқ, миланликлар футболчи учун 20 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Муса 2020 йилдан бери "Валенсия"да ўйнаб келмоқда. У “кўршапалаклар” сафида 108 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.