Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Карвахаль захира ўриндиғида Александр-Арнольднинг ҳаракатларидан норози бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания ОАВлари Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Дани Карвахаль иштирокидаги қизиқарли вазиятга эътибор қаратди. Тажрибали ҳимоячи «Бетис»га қарши ўйинда захира ўриндиғида ўтириб, ўз рақобатчиси Трент Александер-Арнольднинг ҳаракатларидан очиқчасига норозилигини ифода этган.

The Touchline нашри тарқатган видеолавҳаларда кўринишича, ўйиннинг бир вазиятида Трент ҳужумдан ҳимояга қайтишда сусткашликка йўл қўйган. Тўп айнан унинг қанотида бўлиши ва рақиб хавфли ҳужум уюштираётганига қарамай, инглиз футболчиси ортга қайтишга шошилмаган. Бу ҳолатни кузатиб турган Карвахаль бармоқлари билан Трентнинг «секин юриши»ни тақлид қилиб кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» жума куни «Бетис» билан баҳсда дуранг (1:1) ўйнаб, муҳим очколарни бой берди. Айни дамда «қаймоқранглилар» турнир жадвалида пешқадам «Барселона»дан 11 очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 09:54, 28.04.2026.
Ўқилди: 1917 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [7973]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5721]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2642]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2293]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1990]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1655]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1611]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1541]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1518]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1449]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик