Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Мессидан дастхат олган «Интер Майами» стадиони фарроши ишдан бўшатилди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» стадиони фаррош сифатида хизмат қилаётган ходим Мессидан дастхат олгани учун ишдан бўшатилди.

Колумбиялик Кристиан Саламанка сўнгги бир ярим йилдан буён Майамида яшаб, стадионда фаррошлик қилаётганди. У Леонель Мессини кўриб қолиб, ундан дастхат олди. Бу иши учун у компаниядан ҳайдалди.

«Мен автобуслар тўхташ жойидаги ҳудудда жойлашган ҳожатхонани тозалаётгандим. Бахтимга, кўча чиққан пайтимда автобус келди ва ундан ўйинчилар туша бошлади. Месси эса энг охирида автобусдан тушди. Мен: «Эй, жаҳон чемпиони!», дея бақирдим. У менга қаради.

Мен ишчи формамни ечдим ва ичимда Аргентина терма жамоаси футболкасини кийиб олгандим. У мазкур футболкага дастхат қўйди.

Кейин эса қўриқлаш ходимлари келишди ва мени ишдан бўшатишди. Бу шунга арзийдиган иш», – деди Кристиан.

Маълумотларга қараганда, стадион ходимларига иш вақтида клуб юлдузлари билан суратга тушиш ва улардан дастхат олиш тақиқланган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:30, 05.08.2023.
Ўқилди: 10185 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик