Леверкузеннинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Флориан Вирц Германия Бундеслигасини Англия чемпионлигига ўзгартириши мумкин. Football Transfers хабарига кўра, футболчининг хизматларига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда.
"Шаҳарликлар" 20 ёшли ярим ҳимоячини Саудия Арабистонига кўчиб ўтган жазоирлик Риёд Махрезга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Жамоа устози Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи Флорианни таклиф қилишдан манфаатдор.
Агар фойдали таклиф тушса, "Байер" Вирц билан хайрлашишга тайёр. Футболчи ва "доричилар" ўртасидаги шартнома 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.