Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футбол — шоҳмот эмас!

Баҳо:
+ | -

Ўтаётган ҳар бир лаҳза, ҳар бир дақиқа сизу бизни 2014 йили Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё минтақаси тўртинчи саралаш босқичининг Ўзбекистон - Эрон терма жамоалари учрашувига яқинлаштирмоқда. Унда футболчиларимиз қандай натижани қайд этаркин, деган ўй-кечинмалар миллионлаб мухлисларимиз хаёлини ўғирлаганлиги шубҳасиз

Агар ўтмишга назар ташласак, бу жамоалар ўртасида кечган баҳсларнинг аксариятида омад эронликларга кулиб боққанлигини кўрамиз. Учрашув олдидан бир қатор етакчи ўйинчиларимизнинг майдонга тушмаслиги аллақачон ойдинлашиб улгурган. Аммо ҳаёт давом этаяпти.

Ҳар икки жамоа бош мураббийлари фикри жамоатчиликка ҳавола этилди. Уларнинг гап-сўзларидан билиниб турибдики, хавотир ҳар икки жамоа аъзоларида ҳам етарли. Айниқса, Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейрушнинг фикрларидан унинг анчагина дипломатлигини пайқаш қийин эмас. Мезбонлар таркибида ҳам ўзига яраша йўқотишлар борлиги кўриниб турибди. Ўйинда  қайд этиладиган ижобий натижа жамоаларнинг имкониятларини янада яхшилаб олишида жуда қўл келиши турган гап.

Аввал ҳам таъкидланганидек, ушбу босқичда кучсиз рақибнинг ўзи қолмаган. Терма жамоамиз уларнинг барчаси билан куч синашиб кўрди. Рақибларимизнинг кучли ва кучсиз томонлари бош мураббий Миржалол Қосимовга жуда яхши маълум. Футбол — бу шоҳмот эмас!

Шундай экан, ҳар бир нарсага реал қаралиши керак. Шахсан эронликларнинг олдинги учрашувларини кўриб, ана шу хулосага келдим. Айрим етакчиларнинг майдонга тушмаслиги, қолган ўйинчиларнинг очилмаган қирраларининг «очилиши»га ҳисса қўшишига ишонаман. Бугунги Ўзбекистон терма жамоасини бундан ўн йил бурунги футболчилар билан солиштириб бўлмаганидек, рақибларимизни ҳам аввалгилари билан таққослаб бўлмайди.

Футбол аслида мухлислар билан гўзал. Стадион тўла ишқибозлар қаршисида тўп суришни қайси футболчи хуш кўрмайди, дейсиз. Профессионал ўйинчи учун бу янада завқ беради. Терма жамоамиз бир пайтлар Тошкентда мухлисларга лиммо-лим стадионда ҳам рақибига имкониятни бой берган пайтлар бўлган. Шу боис, оптимист бўлайлик. Йигитлар иштиёқ билан, кўзлари ёниб майдонга тушса, албатта, бугун юртимизда байрам бўлишига ишонаман. Тобора тажрибаси ортиб бораётган бош мураббий Миржалол Қосимов ҳамда унинг жамоасига фақат ва фақат ОМАД ЁР бўлишини тилаб қоламан. Бошқаларни билмадиму, фикримча, бугун йигитларимизнинг футболимиз тарихида янги саҳифа очишлари ўз қўлларида! Олға, ЎЗБЕКИСТОН!!!

Эркин ХОЛБОБО,
«Ўзбекистон овози» мухбири

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 13:01, 14.11.2012.
Ўқилди: 4415 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.