"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси 1-турида ўз майдонида "Вулверхэмптон" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Қизил иблислар"нинг камерунлик дарвозабони Андре Онана жамоадаги илк расмий ўйинида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
MUFC News хабарига кўра, Онана "МЮ"даги дебютида ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаган 10-дарвозабон бўлди.