Таниқли ҳужумчи Одион Игало Саудиянинг «Ал-Ваҳда» клуби янги футболчисига айланди. Ушбу клуб матбуот хизмати 34 ёшли нигериялик футболчининг тақдимот видеосини эълон қилди.
Игалонинг аввалги икки клуби ҳам Саудия Арабистони жамоалари эди - «Аш-Шабаб» ва «Ал-Ҳилол».
Нигериялик футболчи фаолиятининг асосий қисмини Европада ўтказди. Одион у ерда кўплаб клубларда, хусусан, «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони чемпионатининг илк турида «Ал-Ваҳда» жамоаси «Ар-Риёд»га минимал 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.