Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Кейн "Бавария"даги дебют голидан сўнг фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Бундеслиганинг 1-тури доирасидаги "Вердер"га (4:0) қарши ўйиндан сўнг интервью берди.

Учрашувнинг тўртинчи дақиқасидаёқ инглиз футболчиси голли узатмани амалга оширди ва иккинчи бўлимда ўзи гол урди ва немис футболидаги дебют голини нишонлади.

"Хайрли кеч. Биз биринчи голни жуда тез киритдик, аммо бундан кейин ўйин осон кечмади. Иккинчи голни урганимдан хурсандман. Якунда захирадан майдонга тушган йигитлар ўз вазифаларини бажаришди.

Албатта, бироз асабийлашдим – янги муҳит, янги жамоа. Лекин майдонга тушишим билан ҳаммаси ўз жойига тушди. Бугун биз "РБ Лейпциг"га қарши ўйинга қараганда анча яхши эдик", - дея Кейн сўзларини келтиради Bayern & Germany.

Киритилди: 06:16, 19.08.2023.
Ўқилди: 3215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.