"ПСЖ" Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Рандал Коло-Муанининг трансфери устида ишлашда давом этмоқда.
Бироқ, агар немис клуби ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида жуда юқори нарх сўраса, Лига 1 гигантлари Б режасига эга. Бу ҳақда журналист Бруно Саломон ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.
"ПСЖ" учун Б режаси аниқ ким эканлиги айтилмаган. Бироқ, гап Англия Премьер-лигаси футболчиси ҳақида кетмоқда.
Франция чемпионатининг учта туридан сўнг, "ПСЖ" ҳисобида беш очко бор.