"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛда чемпионлик учун кураш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Якшанба куни “қизил иблислар” сафарда лиганинг сўнгги мавсумида “Манчестер Сити”дан кейин иккинчи ўринни эгаллаган Лондоннинг “Арсенал” жамоасига қарши ўйнайди.
Ўйин арафасида журналистлар нидерландиялик мураббийдан чемпионлик учун курашдаги мувозанат ҳақида сўрашди: “Манчестер Сити” сўнгги беш мавсумнинг тўрттасида Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди, аввалги мавсумда эса “требл”га эришди. Бу чемпионликни қўлга киритиш мақсади бўлиши мумкин бўлган ягона клуб, қолганлар унвонга эга бўлиш учун кўп меҳнат қилишлари керак", - деди тен Хаг.