Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Янги мавсум. «Сити» орқага қадам ташладими ёки олдинга?

Баҳо:
+ | -

Агар ўтган мавсум якунидаги требл соҳиби, Премьер-лиганинг янги мавсум барча тўртта ўйинида ғалаба қозонган «Манчестер Сити»га назар ташласангиз, дарҳол савол туғилади – уларни тўртинчи чемпионлик йўлида нималар тўхтата олади?

Мумкин бўлган жавоб «Манчестер Сити»нинг ўзидир. Бу вариант бир сабабга кўра пайдо бўлди: кўпчилик «шаҳарлик» мухлислар ёзги трансфер ойнасидан кейин жамоа заифлашганидан хавотирда. Аммо бунинг аксига амин бўлганлар ҳам бор ва улар ўз нуқтайи назарини ёқлаб кўплаб далиллар келтирадилар. Хўш, ким ҳақ?

Келинг, «Манчестер Сити»ни беш футболчи тарк этганидан бошлайлик – Жоау Канселу («Барселона»га ижара), Аймерик Ляпорт («Ан-Наср»га 27,5 миллион евролик трансфер), Коул Палмер («Челси»га 47 миллион евро) , Илкай Гюндоган (эркин агент сифатида «Барселона»га) ва Риёд Маҳрез (35 миллион еврога «Ал-Аҳли»га). Уларнинг кўпчилиги асосий таркибда муҳим ўрин тутган ўйинчилар эди. Уларнинг ўрнига атиги тўрт нафар янги футболчи келди - Йошко Гвардиол («РБ Лейпциг»дан 90 миллион еврога), Матео Ковачич (29,1 миллион еврога «Челси»дан), Матеус Нунеш (62 миллион еврога «Вулвз»дан) ва Жереми Доку (60 миллион евро «Ренн»дан).

«Албатта, агар клубдагиларнинг ҳеч бири жароҳат олмаса, бизда ўйинчилар сони етарли», деди Гвардиоланинг ёрдамчиси Хуанма Лильо трансфер ойнаси ёпилишидан бир неча соат олдин, –  «Афсуски, нима бўлишини олдиндан айтиб бера олмаймиз».

Ҳатто Гвардиоланинг ўзи ҳам жароҳат олган. Асосий ўйинчилардан клуб биринчи даврада Кевин де Брюйнени бой берди (маълумотларга кўра, футболчи тўрт ой давомида жамоасига ёрдам бера олмайди), Жон Стоунз сонидаги жароҳати туфайли жорий мавсумда майдонга тушмади, Бернарду Силва ва Жек Грилиш ҳам мос равишда мушакларидаги муаммолар туфайли «Ньюкасл» ва «Фулхэм» билан ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмади.

«Ньюкасл Юнайтед» устидан қозонилган ғалаба айниқса эътиборга молик бўлди, чунки Пеп ўйин давомида бирорта ҳам алмаштиришни амалга оширмади (Хау барча бешта алмаштиришдан фойдаланиб, ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилди).

Бундай «камтарона» (келган футболчилар сони ҳақида гапиряпмиз) трансфер сиёсати бизга нимадан далолат беради - Чемпионлар лигаси ғолиблари олдинга ёки орқага қадам ташлаганми? Балки иккаласи ҳам.

Сифат бўйича муаммолар

Муҳокама учун асосий мавзу - янги келганларнинг индивидуал фазилатлари ва уларнинг сафдан чиққан футболчилардан фарқи. Гвардиол Ляпортга ажойиб ўринбосар бўлган кўринади, хорват ҳали ёш, демак у янада яхшироқ бўлиши мумкин. Ковачич ҳам тезда Пеп жамоасига қўшилди ва кетган Гюндоганнинг ўрнига тушди, Гвардиола немисни идеал ярим ҳимоячи деб ҳисоблади. Канселунинг кетиши асосий таркибни шакллантириш нуқтайи назаридан деярли аҳамиятсиз эди: португалиялик ўтган мавсумда Пеп билан жанжаллашди, кейин «Бавария»га ижарага ўтди ва унинг «Сити»га қайтишини ҳеч ким кутмаган эди, шунинг учун унинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ эди, мураббий унга ёзда ўринбосар изламади. Нунешнинг трансфери Гвардиолага кўпроқ фикрлаш эркинлигини беради ва ярим ҳимоя ишларига бемалол аралашади, шунингдек, Фоден ва Силвани ҳозирда бажараётган «қўпол ишлардан» озод қилади.

Аммо Маҳрез ўрнига 21 ёшли Жереми Докунинг «Ренн»дан трансфери кўплаб мутахассислар ва мухлисларни хавотирга солмоқда. Маҳрез «шаҳарликлар» таркибида биринчи мавсумдан охирги мавсумгача ақл бовар қилмас даражада фойдали ўйнади. Бельгиялик ёш футболчи ҳали ҳам жуда хом (60 миллион евролик футболчи француз клубининг асосий ўйинчиси эмас эди) ва Гвардиоланинг талабларига мослашиш учун камида бир мавсум керак бўлиши кутилмоқда.

Ҳамма Канселунинг жамоани тарк этганини энг катта йўқотиш дея баҳоламоқда. Ёз охирида «Сити» аслида ҳужумкор гуруҳнинг учта муҳим ўйинчисини йўқотди, бироқ айни пайтда рўйхатга тўртта янги ўйинчи қўшилди, бу эса уларни янада кучлироқ қилади. Бироқ ўша Гюндоган кўпинча захирадан майдонга тушиб, ўйинни ўзгартириб юборадиган ролни бажарарди. Янги келганлар ҳақида бундай деб бўлмайди. Фоден, Маҳрез ва Хулиан Алварес ўтган мавсумда Чемпионлар лигасининг муҳим ўйинларида «шаҳарликлар» захира ўриндиғида ўтиришди ва бу катта хотиржамликни таъминлаши мумкин (гарчи Гвардиола ўйин давомида камдан-кам ҳолларда алмаштиришлардан фойдаланса ҳам). УЕФА Суперкубоги учун ўйинда нимани кўрдик? Ўтган мавсумда барча мусобақаларда 850 дақиқани майдонда ўтказган Коул Палмер асосий таркибда майдонга тушди, аммо Жеймс Макати (майдонга тушмади, яна «Шеффилд Юнайтед»га ижарага берилди) ва Серхио Гомес захира ўриндиғига қўйилди («Фулхем»га қарши 14 дақиқа майдонга тушди, ўтган мавсумда барча мусобақаларда 971 дақиқани майдонда ўтказди), Оскар Бобб («Манчестер Сити» ёшлар жамоасининг 20 ёшли ҳужумчиси, ўйинда бир дақиқа майдонга тушди. «Фулхэм»га қарши) ва Жереми Доку. Демак, шундай хулоса келиб чиқади: ҳа, ўйинчилар сони кўпайган, аммо сифат кўпаймаган.

Жароҳатлар вазиятни ёмонлаштиради

Ҳа, асосий ижрочиларнинг жароҳатлари фақат «шаҳарликлар»нинг кичик рўйхатидаги муаммосини таъкидлаб кўрсатади. Аммо бу ўринда яна бир ҳақиқат борки, бу ўйинчилар тузалиб кетса, Гвардиоланинг таркиби анча кучли бўлади ва унинг олдида кўплаб вариантлар пайдо бўлади.

Стоунз Пепга баҳорда клубнинг ўйин режасини ўзгартиришга ёрдам берди ва у қайтганида (шартли равишда халқаро танаффусдан сўнг) майдонда гибрид ролга қайтади. Бу Ковачич ёки Нунешга юқорироқ ҳаракатланиш имконини беради, Фоден ёки Бернарду эса қанотда ўйнашга мажбур бўлмайди ва марказга қайтиши мумкин бўлади (шундай қилиб жамоанинг Докуга бўлган қарамлигини камайтиради). Бу, шунингдек, Стоунзнинг гибрид ролига мослаша олмаган Мануэль Аканжининг кўпроқ ҳимоя чизиғига эътибор қаратиши мумкинлигини англатади.

Де Брюйне қайтганида катта эҳтимол Ковачич ёки Нунеш, Фоден ёки Доку захирага ўтади ва яна ҳамма «юқори сифатли ва хилма-хил ютуқларни» кўради. Яна жароҳатлар бўлмаса...

Гвардиоланинг сиёсати шундан иборатки, агар футболчи асосий таркибдан тушиб қолса, у ўз эътиборини имкон қадар тезроқ асосий таркибга қайтишга қаратиши ва юқорида айтиб ўтилган собиқ футболчилар каби кўп шикоят қилмаслиги керак. Уларнинг барчаси муҳим ўйинчилар бўлиши мумкин, ўтган йиллар давомида клуб ривожига катта ҳисса қўшган бўлса ажаб эмас. Бироқ клубдан кетишга буни сабаб қилиб кўрсатмаслиги керак. Бошқа томондан, Гвардиола ва унинг мураббийлар штаби жамоа сардори билан биргаликда кийиниш хонасидаги ижобий атмосферани сақлаб қолиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда, шунда ҳар бир ўйинчи етарлича ғалаба қозонишга чанқоқ ҳолда қолади ва ёмон ўйинчилар клуб ривожига тўсқинлик қилмайди. Ёзги янги келганлар ўзларининг мақомини яхши тушуниб, жамоада тўғри муҳитни сақлашга ёрдам бериши керак.

Гвардиола яна вариантлар қидирмоқда. Шуни унутмангки, Пеп ҳар доим ҳар қандай вазиятдан чиқиш йўлини топади. 2017 йилда жамоага бирданига иккита чап қанот ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи керак эди, аммо якунда Гвардиола ихтиёрига фақат Бенжамин Менди етиб келди. Кейин жароҳат олди ва аввалига ҳамма танқид қилган, бироқ якунда чемпионлик қайд этилди ва жамоа 100 очко жамғарди.

Киритилди: 17:43, 06.09.2023.
Ўқилди: 1661 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.