Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Бундеслигада августнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасининг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди.

Мутахассислар Леверкузеннинг "Байер" клубининг нигериялик ҳужумчиси Виктор Бонифасени ушбу мукофотга лойиқ деб топди. "Аптекачилар" форварди чемпионатнинг икки турида иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, “Байер” иккала учрашувда ҳам ғалаба қозониб, Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Шунингдек, соврин учун Харри Кейн ("Бавария"), Бенжамин Хенрикс ("Лейпциг"), Кевин Беренс ("Унион"), Альфонсо Дэвис ("Бавария"), Йонас Уинд ("Вольфсбург") даъвогарлик қилишди.

Халқаро танаффусдан сўнг Бундеслига 15 сентябрь, жума куни бўлиб ўтадиган "Бавария" ва "Байер" учрашуви билан қайтади.

Киритилди: 19:42, 14.09.2023.
Ўқилди: 1213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6872]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2731]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2585]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2420]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2231]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2200]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2116]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2051]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2017]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик