Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Саудия ОФКни «қўлга олди» – Осиёда регламент саудларга қараб ўзгараверади(ми)?

Баҳо:
+ | -

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармасига (PIF) тегишли бўлган учта клубга Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этишига рухсат берган, бироқ қоида бўйича бу мумкин эмас. ОФК кўп клубларга эгалик қилиш бўйича ўз қоидаларини эътиборсиз қолдириб, ҳуқуқий муаммога дуч келмоқда. The Guardian хабарига кўра, Осиёнинг бир қанча етакчи клублари ОФК ва унинг раиси Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифага нисбатан қонуний чоралар кўришни кўтариб чиқмоқчи.

2023/24 йилги мавсум душанба куни бошланиши керак, «Ал-Ҳилол» ОЧЛни тўрт марта ютган  бўлиб, ҳозирда Неймар ва «Фулхэм»нинг собиқ ҳужумчиси Александр Митрович билан мақтанади. Шунингдек, Саудиядан «Ан-Насср» ва «Ал-Иттиҳод» ҳам PIF таркибида бор. Бунинг устига ўтган мавсум Саудия иккинчи лигасидан юқори лигага кўтарилган «Ал-Аҳли»нинг 75% улуши ҳам айнан PIF'га тегишли. УЕФАнинг клублар ўртасидаги мусобақалар ҳақидаги қоидаларига ўхшаб, Осиёда бир клубга эга бўла туриб, иккинчи жамоанинг 30% дан ортиқ улушга эга бўлса, Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашиш тақиқланади. ОФКнинг клубларни лицензиялаш тўғрисидаги регламентида кўрсатилишича, бир клубнинг эгалари бир хил мусобақада иштирок этувчи бошқа клубнинг акциядорига айланиши тақиқланади, шу билан бирга ОФК низомининг 16-моддасида ҳам «ҳеч ким учинчи бўлиб улушга эгалик қилиши мумкин эмас» дейилади. Бунда ҳар қандай мусобақанинг рақобатбардошлиги хавф остида қолиши мумкин. Айни пайтда тақиқлар фақатгина ОФК клублари иштирокидаги мусобақаларга тегишли.

Маълум бўлишича, «Манчестер Сити» хўжайинлари «Мумбай Сити» ва «Мелбурн Сити»нинг 65% акцияларига эгалик қилади, буни City Football Group тартибга солади. Бу оддий жараён бўлиб, иккала клуб ҳам тегишли қоидалар ва ўйин талабларига тўлиқ жавоб беради. Бу йилги мусобақада улар иккита алоҳида минтақавий зонага бўлинган ва турнир давомида учрашиб қолиш имконияти жуда кам. «Мумбай» ва «Мелбурн» мос равишда Ғарбий ва Шарқий зонада рақобатлашади, бироқ PIF'га тегишли учта клуб ва Саудия Про-лигасининг тўртинчи вакили «Ал-Фейха» Ғарбий зонада ўйнашади, шунинг учун нимчорак финалда улар ўзаро тўқнаш келишлари мумкин.

ОФК ўз қоидаларини эътиборсиз қолдиргани туфайли турли лигалардан уларга қўнғироқлар бўлмоқда. Потенциал ҳуқуқий муаммо конфедерациянинг шарқий минтақаси клублари томонидан муҳокама қилинмоқда. ОФК ва PIF бу борада Guardian'нинг сўровига жавоб бермади. Ўтган ҳафта Европа клублари ассоциацияси раиси Носир ал-Хелайфий Саудия Арабистони клубларини Европа Чемпионлар Лигасига қўшилиши жуда ва жуда қийин эканлигини айтди, бироқ конфедерациянинг етакчи томонлари раҳбарлари таклифни синаб кўришни хоҳлашмоқда. Аммо Осиёнинг бошқа клублари саудияликлар ОФКга турли молиявий ёрдам бериши ҳисобидан конфедерацияни бутунлай ўз измига солиб олишидан қўрқмоқда.

Ўтган йили ОФК томонидан хатолик билан барча аъзо ассоциацияларга хабар жўнатилди. Унга кўра Саудия Арабистони Футбол Федерацияси агар 2023 йилги Осиё Кубоги Қатарга берилса ва Саудия Арабистонига 2027 йилги қитъа чемпионати мезбонлиги топширилса, ОФКга сезиларли даражада молиявий ёрдам кўрсатишини айтган. Кейинроқ Корея футбол ассоциацияси баёнотида айтилишича, Яқин Шарқ мамлакатларининг ҳаддан зиёд «молиявий сахийлиги» 2022 йил октябрь ойида Қатарга 2023 йилги Осиё Кубогини топшириш қарорининг имзоланишига сабаб бўлган. Хусусан, Саудия Арабистони 2027 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиш ниятини билдирган. Бу имтиёз орқали араблар асли Хитойда бўлиб ўтиши керак бўлган Осиё Кубогининг бекор қилиниши натижасида юзага келган молиявий қийинчиликларни бартараф этишга ваъда берган. Манбаларга кўра, Халифа ҳозир саудияликларни рози қилиш учун ўз қоидаларидан ортга чекинишга интилмоқда. Ўтган йили ОЧЛда ўйнашга рухсат берилган хорижлик футболчилар квотаси қоидалари 3 тадан 5 тага ўзгартирилди. Бу ҳам Саудияни ўйлаб амалга оширилди. Европадан «оқиб» келаётган футболчилар учун албатта, 3 та ўрин етмайди. Осиёнинг бошқа клублари ва аъзо ассоциациялари ОФК Чемпионлар Лигасининг саудлар гигемониясига айланиб кетишидан қўрқмоқда.

Декабрь ойида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган Саудия Арабистони принципиал рақиби Эрон билан якунда муросага келишни афзал билди. Етти йил давомида нейтрал майдонда ўтказилган ўйинлардан сўнг Саудия ва Эрон клублари ОЧЛда бу тақиқни бекор қилди. Роналду ва Бензема каби ўйинчиларга эга жамоалар глобал турнирларда энг юқори савияда қатнашиш имкониятига эга бўлиши керак ва раҳбарият буни тезда англаб етди.

Юсуфбек Сайдалиев  

Киритилди: 19:58, 15.09.2023.
Ўқилди: 7717 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.