Сербияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг ушбу куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Унда ҳамюртимиз Жавраил Шапиев (-86 кг) Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.
Полвонимиз бронза медали учун кечган баҳсда Сан-Марино вакилига имкониятни бор берди. Бироқ Олимпиада йўлланмаси учун ташкил этилган беллашувда Баҳрайн спортчисидан устун келиб, фаолиятида иккинчи бор 4 йилликнинг муҳим стартига йўл олди.