Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Лочинлар»да нима гаплар?

Баҳо:
+4 | -1

Мана, Олий лига жамоалари янги мавсум тараддудини бошлаш арафасида туришибди. Айрим клубларимизда олди-сотдилар ҳам бошланиб кетди.

Бу борада "Локомотив" ҳозирча пешқадам бўлиб турибди. "Темирйўлчилар" ҳозирга қадар кичик Жасур Хасанов, Салим Мустафоев ва Павел Смоляченколарни таркибга жалб қилди. Таркиб яна собиқ "олимпиячилар" билан тўлдирилишда давом этади. Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоалар аллақачон янги мвсум режаларини тузиб бўлиб, машғулотларга кириш арафасида. Хўш, жонажон "Навбаҳор"имизда нима гаплар?

Одатга кўра "Навбаҳор" мавсумни декабрь ойининг сўнгги ўн кунлигида бошлайди. Бу гал асосий таркиб ўйинчилари январьнинг бошида тўпланишадиган бўлишди. Маҳаллий футболчилар декабрь ойининг сўнгги қисмидан бошлаб яна жамоа ихтиёрига қайтишади. Кўпгина футболчиларимизга ўзга жамоалардан чорловлар бўлмоқда. Биринчи галда Собир Ҳамидовга таклифлар бисёр. Шунингдек, Жаҳонгир Меҳмонов, Алишер Маҳмудовларга ҳам клублардан "совчилар" келиб турибди. Шундай бўлса-да, ҳали ҳеч ким клубни расман тарк этгани йўқ. Таркибдаги аниқ ўзгаришлар Янги йилдан сўнг содир бўлади.

Биласиз, келгуси мавсумдан эътиборан жамоаларда хорижлик дарвозабонлар тўр сурмайди. Бу қонуннинг кучга кириши биринчи навбатда "Навбаҳор"га салбий таъсир кўрсатади. Чунки, энди суюкли Денис Романенко Наманганда ўйнамайди! Унинг ўрни сезилиши аниқ. Таркибда яна Ботир Носиров бўлишига қарамай барибир дарвоза чизиқ энди жуда кучсиз. Шунинг учун зудлик билан яхши дарвозабон топиш керак. Лекин Ўзбекистонда бундай посбонлар саноқли.

"Навбаҳор" раҳбарияти биринчи галда "Машъал" посбони Санжар Қувватовга таклиф билан чиқиши лозим. Чиққанда ҳам яхши таклиф билан. Ҳозирда Қувватовга ҳам талабгорлар бисёр. Имкониятни қўлдан бой бермаслик лозим. Қувватов қўлдан чиқадиган бўлса, "Андижон" вакили Лочин Долимов ёки бошқа бир киперни чорлаш керак.

Лекин янгиларнинг келиши мураббийга ҳам боғлиқ. Ҳозирда янги мавсумда "Навбаҳор"ни ким бошқариши номаълум. Номзодлар орасида Раҳим Қурбонмамедов & Александр Клименко жуфтлиги, Усмон Асқаралиев, Рустам Забиров каби номлар бор. Янги мутахассис номи ҳам Янги Йилдан сўнг маълум бўлади. Унгача эса янги футболчилар билан олиб бориладиган музокараларни тезлаштириш лозим.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 11:44, 12.12.2012.
Ўқилди: 16162 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.