Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Эльнени жамоасининг жорий мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди.
«Арсенал»да ҳозир анча кучли таркиб бор. Бу бизга тўртта соврин учун курашиш имкониятини беради.
Мен Микель Артета учун хурсандман, чунки у жамоа билан ажойиб иш қилди. Бунинг эвазига «Арсенал» энг юқори даражага чиқади», - дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради Evening Standard.
Англия чемпионатининг етти туридан сўнг «канонирлар» 17 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
Охирги ўйинда Артета шогирдлари «Борнмут» устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.