«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 7-турида «Борнмут» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0) Букайо Сака ва Габриэль Жезуснинг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди.
Бу ўйинда Сака оёғидан зарба қабул қилиб олгач, 76-дақиқада алмаштирилди. 22 ёшли футболчи майдондан оқсоқланиб кетди.
Артетанинг айтишича, Сака ва Жезус аниқ ташхис қўйилиши учун қўшимча тиббий кўрикдан ўтишлари керак бўлади.