Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

«Насаф» ОЧЛда иккинчи ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини сафардаги ғалаба билан бошлаган "Насаф" бугун ўз майдонида Қатарнинг номдор жамоаларидан бири "Ас-Садд"ни қабул қилди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари мазкур ўйинда юқори прессингга асосланган ҳужумкор ўйин намойиш этиб беришди.

Бу услуб эса ўз самарасини берди. Баҳснинг 29-дақиқасида қанотдан узатма берилган тўп ҳимоячининг бош орқали жарима майдони ичида турган Нуруллоевга келиб тушди. Суҳроб тўпни тўхтатди ва 12 метрлардан аниқ зарба билан ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаси қаршиликлар учун омадли келди. Сиддиқовнинг чиройли узамасидан кейин Омонов қулай вазиятга чиқиб борди ва йўл-йўлакай бир ҳимоячини алдаб ўтиб, олис бурчак томон зарба берди. Тўп эса устунга тегиб, чизиқни кесиб ўтди — 2:0.

Орадан кўп ўтмасдан Азизбек Омонов ўзининг иккинчи, жамоасининг учинчи тўпини киритди. Бозоровнинг аниқ пасидан кейин ҳужумчи яна дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ҳамда "парашют" услубида дарвозани ишғол қилди — 3:0.

Қатарликлар ўйин сўнгида битта жавоб тўпини киритишди. Гол муаллифи — Буалим Хухий.

"Насаф" ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 6 тага етказиб олди. БААнинг "Шаржа" клуби бугун ўз майдонида "Ал-Файсалий"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва очколарини 4 тага етказди. "Шаржа" 23 октябрь куни ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади.

ОЧЛ. "B" гуруҳи, 2-тур
"НАСАФ" - "АС-САДД" - 3:1 (1:0)
Голлар: Суҳроб Нуруллаев (29), Азизбек Омонов (47, 58) — Буалим Хухий (84)
Огоҳлантиришлар: Суҳроб Нуруллоев (42), Ғолиб Ғайбуллаев (50), Жавоҳир Сидиқов (60), Гонсало Хименес Плата (60).
Четлатиш: Акрам Афиф (87)
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сидиқов (70. Жамбули Жигаури, 66), 17. Суҳроб Нуруллоев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (8. Зафармурод Абдираҳматов, 46), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (18. Баҳром Абдураҳимов, 71), 92. Умарбек Эшмуродов, 99. Азизбек Амонов.
“Ас-Садд”: 22. Мешаал Баршам, 5. Тариқ Салмон, 6. Пауло Сильва Отавио, 7. Муҳаммад Ваад, 9. Юсуф Абдурисаг (11. Бағдод Бунежа, 46), 10. Ҳасан Ал Ҳайдос (8. Али Асад, 61), 15. Булайим Ҳуҳи, 19. Гонсало Хименес Плата, 51. Акром Афиф, 70. Мусааб Хидир (55. Амин Ҳазбави, 46), 88. Андрес Виля Матеус.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:06, 02.10.2023.
Ўқилди: 2511 марта.
Фикрлар: 87 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5450]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3672]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3638]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2117]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1478]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1422]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1400]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1400]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1378]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1376]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик