Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 1-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

ОЧЛ. «Мумбай Сити» пенальтидан гол ура олмаган ўйинда «Навбаҳор» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида “Навбаҳор” 3-октябрь, сешанба куни “Мумбай Сити”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Қайд этиб ўтиш жоиз, Ҳиндистон клуби вакили Грег Стюарт 43-дақиқада пенальтидан тепган тўпини дарвозабон Ўткир Юсупов қайтарди. Мезбонлар дастлабки 45 дақиқаликда жуда суст ҳаракат қилганини таъкидлаш лозим.

Бабаян шогирдлари иккинчи бўлимда бироз жонланишди. Вазиятлардан фойдаланишда эса ўйинчиларнинг индивидуал маҳорати муҳим роль ўйнади. 52-дақиқада Жамшид Искандеров узоқдан ажойиб зарба билан дарвозани ишғол этди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Остон Ўруновнинг қанотдан рейд уюштириб, узатган тўпини Жасур Яхшибоев дарвозага жойлаб қўйди. Ўйин сўнгида эса Темурхўжа Абдухолиқовнинг аниқ пасидан кейин Дониёр Абдуманнопов рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва "парашют" услубида дарвозани ишғол қилди — 3:0.

Ушбу ғалабадан сўнг Самвел Бабаян шогирдлари очколари сонини 4 тага етказиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Наманган жамоаси 1-турда Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

ОЧЛ, «D» гуруҳи, 2-тур
3-октябрь, сешанба
“Навбаҳор” – “Мумбай Сити” 3:0 (0:0)
Голлар: 1:0 — 52 Жамшид Искандеров, 2:0 — 58 Жасур Яхшибоев, 3:0 — 88 Дониёр Абдуманнопов.
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов (19. Дониёр Абдуманнопов, 82), 8. Жасурбек Яхшибоев (77. Асадбек Собиржонов, 82), 10. Жамшид Искандеров, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Игор Голбан, 23. Йован Жокич, 91. Тома Табатадзе (21.Темурхўжа Абдухолиқов,72).
“Мумбай Сити”: 1. Пурба Лаченпа, 4. Тири, 5. Меҳтаб Сингҳ, 6. Викрам Партап (29. Бипин Сингҳ, 70), 7. Лаллиагзуала Чҳангте (23. Абдуносир Эл Хаяти, 58), 8. Ван Ниэфф, 18. Ростин Гриффиц, 24. Грег Стюарт, 30. Жорже Перейра Диас, 31. Акаш Мишра, 45. Лаленгмавиа.
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Йўлдошев (62), Жорже Перейра Диас (66).
Ноаниқ пенальти: Грег Стюарт (43, дарвозабон)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:08, 03.10.2023.
Ўқилди: 1923 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.