Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ханчжоу-2022, шахмат. Эркаклар терма жамоамиз бронза медалига эга чиқди

Баҳо:
+ | -

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун сўнгги тур баҳслари ўтказилди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 9-турда Таиландга қарши дона суриб, рақиб устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба туфайли Ўзбекистоннинг очколари 14 тага етди.

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоевдан иборат жамоамиз мусобақада бронза медалини қўлга киритишди.

Чемпионлик Эронга насиб этган бўлса (16 очко), Ҳиндистон 15 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди. Мезбон Хитой эса 4-поғонада қолди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса сўнгги турда Қозоғистон билан тўқнаш келди. Қизларимиз мазкур ўйинда 1-5 ҳисобида имкониятни бой беришди. Натижада аёллар термамиз мусобақани 6-ўринда якунлашди. Қизларда медаллар Хитой, Ҳиндистон ва Қозоғистонга насиб этди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:01, 07.10.2023.
Ўқилди: 2484 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик