Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Аҳад Юсупов: «Локомотив» 3-тур ўйинларига тайёр

Баҳо:
+ | -

17-21 декабрь кунлари пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуаси яна футзал ихлосмандларини билан гавжум бўлади. Сабаби, бу ерда мамлакат XIV миллий чемпионати 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Чемпионатда етакчилик қилаётган "Локомотив" жамоаси аъзолари бўлажак ўйинларга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Бу табиий, негаки жамоамиз олдига жиддий мақсадлар қўйилган. Навбатдаги машғулотлар якунига етгач, биз "Локомотив" футзал жамоаси бош мураббийи Аҳад Юсуповга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

— Ахад ака, жамоа 3-тур ўйинларига қандай тайёргарлик кўрмоқда?
— Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулот олиб боряпмиз. Бизга барча шароитларни яратиб беришгани учун клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Албатта, жамоамиз олдига жиддий мақсадлар қўйилган ва уларни уддалаш учун биздан ўз устимизда янада кўпроқ меҳнат қилиш талаб этилади.

— Таркиб борасида муаммолар йўқми?
— Кичик муаммолар йўқ эмас. Айрим футболчиларда микрожароҳатлар бор. Ўйлайманки, 3-тур ўйинларигача улар тўлиқ соғайиб улгуришади.

— 3-турда қайси рақибларга қарши кечадиган ўйинлардан бироз хавотирдасиз?
— Сўнгги йилларда Ўзбекистон чемпионатининг савияси шу қадар ўсдики, бирон-бир ўйинда осон ғалаба қозонишни тахмин қилиш қийин. Ҳар бир ўйин ўзига яраша машаққатли, кескин курашлар остида кечади. 3-турдаги ҳар бир ўйин биз учун муҳим ва уларда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

— Сир бўлмаса жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
— Биз ҳамиша ўз олдимизга энг юксак мақсадларни қўямиз. Ўтган йили ҳам "Локомотив" чемпионлик учун кураш олиб борган, бироқ якунда бизга бироз омад етишмаганди. Бу сафар ўша хатоларни такрорламаслик ва мухлисларни ўз ғалабаларимиз билан хушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз.

— Самимий суҳбатингиз учун раҳмат, бўлажак ўйинларда сизларга омад тилаймиз?
— Раҳмат. Ўз навбатида мухлисларни жамоамиз иштирокидаги ўйинларга келиб, "Локомотив"ни қўллаб-қувватлашга чақирган бўлардим. Зеро, биз сиз учун тўп сурамиз.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 17:43, 16.12.2012.
Ўқилди: 4020 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3253]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2940]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2348]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1917]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1874]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1701]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1622]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1576]

Криштиану Роналду ОЧЛ-2 финалидаги мағлубиятдан кейин кумуш медални олишга чиқмади [1434]

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея - 2:2. Пенальтилар серияси - 5:3 (видеошарҳ) [1417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик