Папарацци (фотомухбир) Фабрицио Корона тикиш можаросига алоқадор ўйинчилар ҳақидаги материаллари билан Италия футболини ларзага келтирди - энди у ўзининг асосий маълумот манбасини ошкор қилди.
Корона кеча Николо Фаджоли, Николо Дзаньоло ва Сандро Тонали исмларини ошкор қилгандан сўнг, "Рома" футболчиси Никола Залевски ҳам бу ишда иштирок этгани ҳақида хабар берилди. Фаджолиаллақачон тан олган ва терговда ёрдам берган, бошқа исмлар ҳали айтилмаган.
Corriere della Sera нашри яқинда Корона билан ўз маълумотларии қаердан олгани ҳақида гапирди ва журналист ўз манбасини қисман ошкор қилиб, бу Марио Балотеллининг яқин дўсти эканлигини айтди.
"Бошқа исмларни айтиб, хабар манбасини ошкор қиламиз. У "Интер"нинг собиқ мураббийи Моуриньонинг амакиси, Марио Балотеллининг яқин дўсти. Марио менинг дўстим, у менга кўп марта келган, мен айтган ма’лумотлардан ҳайратда қолган”.
Корона тез орада интервью беришини ва унда бошқа исмларни ҳам айтиб беришини айтди ва президентлар ҳам қимор уяси билан шуғуллангани ва кўпчилик қимор ўйинларидан азият чекканини айтди.
"Сешанба куни биз интервью юборамиз ва бошқа исмларни айтамиз: ҳаммасидан оз-оз. Терма жамоадан яна кимдир борми? Ҳа, ҳали ҳам президентлар бор. Муаммо нима эканлигини биласизми? Бу ўйинчиларнинг касал эканлиги, қимор ўйинларига қарамлик Coca Cola билан бир хил гиёҳвандликдир. Улар тизим томонидан бошқарилади. Аввал улар слот ва блэкджек ўйнайди, кейин эса қимор муассасаларига келиб, жиноий дунё қурбонига айланади. Мен бу ҳақда биламан ва яна кўп исмлар бўлади"
Шунингде, Корона жанжалда олтита жамоа иштирок этганини айтди, бироқ у дарҳол тўлиқ исмларни эълон қилмади, чунки у тергов остида.