Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Кварацхелия: "Ватан шарафини ҳимоя қилиш ёқимли"

Баҳо:
+ | -

Грузия терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия Европа чемпионати-2024 саралаш босқичи доирасида Кипр устидан қозонилган йирик ғалаба (4:0) ҳақида гапирди. Ушбу учрашувда вингер битта гол урди.

"Ватаним учун ўйнаш ёқимли. Айниқса, гол уриш ва уни мухлислар билан нишонлаш қувончли. Имкон қадар тез-тез мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан. Мен уларга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Биз уларнинг ишончини оқлаш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз", - деди Кварацхелия Грузия футбол федерацияси матбуот хизматига.

Олтита ўйиндан сўнг Грузия етти очко тўплади ва "А" гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 10:11, 16.10.2023.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.