Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" Ўзбекистонда туғилган футболчини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

BILD нашрининг хабар беришича, "Боруссия Дортмунд" марказий ҳимоячиси Вальдемар Антон Англия Премьер-лигаси клубларидан бирига ўтиши мумкин.

Манбага кўра, 29 ёшли немис футболчисига "Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. "Боруссия" ҳимоячини сотишни истамаяпти, аммо 35-40 миллион евролик таклиф буни ўзгартириши мумкин.

Антон ўтган мавсумда барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урган. Унинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталарига қадар амал қилади. Transfermarkt мутахассислари унинг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вальдемар Ўзбекистонда таваллуд топган.

Киритилди: 12:15, 01.06.2026.
Ўқилди: 2005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик