Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ёш шахматчиларимиз – совриндорлар сафида

Баҳо:
+ | -

Деҳли шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган VIII Осиё чемпионатида мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Мўғулистон, Малайзия, Шри-Ланка, Бангладеш, Қозоғистон ва Қирғизистондан 5-17 ёшли 400 нафар ўғил-қиз қатнашди. Баҳслар Швейцария усулида тўққиз турдан иборат бўлди.

Етти ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида иштирок этган Жавоҳир Синдаров тўққиз партиянинг еттитасида ғалаба қозониб, биттасида дуранг натижа қайд этди ва 7,5 очко билан кумуш медални қўлга киритди. Истеъдодли шахматчимиз олти турдан иборат блиц турнирда барча рақибини мот қилиб, 6 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.

Яна бир иқтидорли спортчимиз Баҳора Абдусатторова ўн уч ёшгача бўлган қизлар баҳсида тўққиз имкониятдан 6,5 очко тўплаб, кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, рапид бўйича баҳсда бронза медални қўлга киритди.

Чемпионатнинг рапид беллашувларида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов 9 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида кумуш, Асал Салимова эса ўн бир ёшгача бўлган қизлар баҳсида бронза медалга сазовор бўлди. Шахматчиларимиздан Нодирбек Ёқуббоев ва Исломбек Синдаров блиц турнирда ўз ёш тоифасида иккинчи ўринни эгаллади.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 11:21, 21.12.2012.
Ўқилди: 4202 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.