Ижтимоий тармоқларда Давид де Хеанинг ўзининг қадрдон инсони билан тушган суратлари пайдо бўлди.
32 ёшли футболчи Манчестерда бўлиб турибди. Бу, албатта, қайсидир маънода дарвозабоннинг «Манчестер Юнайтед»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларни кучайтиради.
Аввалроқ, Андре Онананинг Африка Миллатлар Кубогига кетиши эҳтимоли туфайли Давид де Хеа билан шартнома имзоланиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ёзда «Манчестер Юнайтед» Де Хеа билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган ва у эркин агент мақомига эга бўлганди.
Испаниялик футболчи ўн икки мавсум давомида «қизил иблислар» сафида тўп тепди.