"Байер" ярим ҳимоячиси Эсекьель Паласиос хизматларига "Манчестер Сити" қизиқиш билдираяпти.
"Шаҳарликлар" жароҳати туфайли сафдан чиққан белгиялик Кевин де Брюйне ўрнига аргентиналик ярим ҳимоячи номзодини кўриб чиқмоқда. Эсекьелнинг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "фармацевтлар" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумида Паласиос "Байер" таркибида саккизта ўйин ўтказиб, иккита гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.