Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

ПФЛ - Пойтахт футбол лигасига айланадими?

Баҳо:
+1 | -

Сарлавҳани ўқиб ажабланманг. Бу хусумат эмас, аммо келаси мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган пойтахт жамоаларининг ҳаракатини ва ПФЛнинг фаолиятини кузатиб, менда шундай фикр уйғонди. Кейинги воқеалардан хулоса қиладиган бўлсак, Профессионал футбол лигамизда асосан энди бир-бирига жиддий қарама-қаршилик кўрсатадиган учта пойтахтнинг жамоаси бўладиган кўринади.

Қолган жамоаларчи, қолган жамоаларда аҳвол мақтайдиган даражада эмас. Тўғри “Насаф” ҳам ушбу жамоаларга қаршилик кўрсата оладиган қудратга эга, аммо “Насаф”ни ҳам бу йил кўпгина тажрибали ўйинчилар тарк этиб бўлишди. Энди ҳамма юк ва маъсулият ёш мураббийимиз Рўзиқул Бердиев зиммасига юклатилади. Агар ушбу мутахасис келаси йил ўзини кўрсата олса, бу “Насаф” тарихидаги катта бурилишлардан бири бўлади.

Воҳамизнинг қолган жамоаларида аҳвол хурсанд қиладиган даражада эмас. “Машъал” Олий лигани тарк этди. Ушбу клуб ҳақида ҳеч қандай хабар ҳам йўқ. Жимжитлик.

“Шўртан”нинг аҳволи ҳам жуда ташвишли, нега десангиз ўзининг тажрибали ўйинчиларига жавоб бериб юбораётганидир. Клуб ҳатто ҳозирча мавсум олди йиғини ҳам ўтказмади.

Биз футбол мухлислари эса йил давомида бирон марта ПФЛ маъсулларининг жойларда Олий лига вакилларини аҳволини ўргангани ёки уларга амалий ёрдам бергани тўғрисида эшитмадик. Зеро, «мамлакатимизда футбол клублари ишини яхшилаш ва ривожлантириш» - ПФЛнинг асосий вазифасига киради. Жойлардаги салбий ҳолатларга эса фақат футбол мухлислари ташвишланишаяпти холос, ПФЛ эса буни хотиржам кузатишдан нарига ўтмаяпти. Ахир уларнинг вазифаси фақат бадал йиғишдан иборат эмаску?

Мисол тариқасида Муборакнинг “Машъал” жамоаси аҳволини айтиш мумкин, ушбу клуб академиясининг футболимизга қанчадан-қанча тажрибали ўйинчиларни тарбиялаб бераётгани-ю, шундай клубнинг ҳозирги ачинарли аҳволи наҳотки уларни ташвишга солмаса? Ушбу ташвишли аҳвол улар томонидан бирор марта вилоят раҳбарлари даражасида муҳокама қилиндими? Йўқ.

Водий жамоаларига келсак, уларнинг ҳам бир вакили -“Андижон” Олий лигани тарк этиб бўлди. Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини аҳволидан ўзингизнинг хабарингиз бор. Водийда ҳам энди бир жамоа “Нефтчи” ўз мавқиени сақлаб турибди.

Хўш, пойтахт жамоаларига муносиб қаршилик қила оладиган яна қайси вилоятнинг жамоаси бор? “Бухоро”ми, “Қизилқум”ми ёки “Динамо”ми, балки Тошкент вилоятининг вакиллари “Металлург” ёки “Олмалиқ”дир? Менимча йўқ, тўғрироғи ишониш қийин.

Бу ҳолатда биз бир томондан пойтахт жамоалри мухлисларига ҳавас қиламиз, аммо иккинчи томондан мамлакатимиз чемпионати асосий соврини учун фақат пойтахтимизнинг учта ёки иккита жамоалари ўртасида кечиши менимча бизда мухлисларимизни ўзимизнинг футболдан анча совутиб қўяди. Чунки аксарият футбол мухлислари жойларда яъни вилоятлардадир. Ёки ПФЛдагиларга шунақаси маъқулмикин?

Тўғри, ПФЛ фақат пойтахт жамоаларига ён босмоқда деган фикрдан йироқман, аслида пойтахт жамоалари раҳбарларига тасанно айтиш керак. Аммо ўйлашимча, бу ҳолат Профессионал футбол лигаси раҳбарларини ташвишлантириши ҳам керак, бизга қолса, футбол ҳамма жойда бир хил ривожлансин, имконияти бўлиб, аҳволи орқага кетаётган жамоаларга ёрдам бериш керак. “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив”га муносиб қаршилик кўрсатадиган жамоалар кўпайсин. Ана шунда футболимизни томоша қилиш қизиқарли бўлади. Жозибаси ортади.

Аҳволни ўзгартириш ҳақида ўйламасак, жойларда клубларимизга амалий ёрдам кўрсатмасак, ПФЛ бу кетишда Пойтахт футбол лигасига айланиб қолиши ҳеч гап эмас.

Ренат Эрназаров

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 14:49, 30.12.2012.
Ўқилди: 6324 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.