Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Суперлига. «Металлург» – «Сурхон», превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон суперлигасининг 24-тури доирасида "Металлург" ўз майдонида "Сурхон" клубини қабул қилади. Учрашув 4 ноябрь куни 16:00 да бошланади.

Ушбу жамоалар кучлилар сафида бугунгача 23 марта тўқнаш келишган бўлиб, устунлик “Металлург” жамоаси томонида. Бекободликлар 10 учрашувда ғалаба қозонган, 8 ўйинда кучлар тенг келган, 5 баҳсда термизликлар зафар қучишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи “Металлург” фойдасига – 25:19.

Бекободда кечган 11 учрашувда “Металлург” катта устунликка эга. Майдон эгалари 8 та ўйинда рақибларини таслим этган бўлса, 2 та ўйинда кучлар тенг келган. Яна 1 та учрашувда омад “Сурхон” жамоасига кулиб боққан. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 15:4, “Металлург” фойдасига.

Қуйида Бекободда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув натижаси билан танишинг:

16.03.2022  “Металлург” – “Сурхон” – 0:0
07.08.2021  “Металлург” – “Сурхон” – 0:1
29.11.2020  “Металлург” – “Сурхон” – 1:0
30.11.2019  “Металлург” – “Сурхон” – 2:0
18.09.2004  “Металлург” – “Сурхон” – 1:0

“Сурхон” ҳақида

“Сурхон” жамоасига 1968 йилда асос солинган. Дастлабки йили “Чегарачи” номи билан қатнашган клуб кейинги тўртта мавсумда “Автомобилист” номини олди. 1974 йилги мусобақада “Спартак” номида қатнашган термизликлар кейин яна тўққиз мавсум – 1975-1983 йиллар давомида “Автомобилист” номига мурожаат этишган. 1984-1993 йилларда “Сурхон”, 1994-1996 йилларда АСК, 1997-2008 йилларда “Сурхон”, 2009-2010 йилларда “Динамо-Ҳисор”, 2010-2011 йилларда “Термиз” номлари остида мусобақаларда иштирок этиб келди. 2012 йилдан жамоа яна ўзининг қадрдон номи – “Сурхон”ни тиклади ва бугунги кунга қадар ушбу ном остида ўйнаб келмоқда.

Жамоа кучлилар сафида бугунга қадар роппа роса 500 та ўйин ўтказди. Жанубликлар шулардан 145 тасида ғалаба қозонган, 96 та ўйинда дуранг ўйнаган, 259 та учрашувда имкониятни бой берган. Тўплар фарқи – 569:912.

“Сурхон”нинг элитадаги энг йирик ғалабаси – 8:0 (“Афросиёб”, 1997 йил), энг йирик мағлубияти – 0:10 (“Сўғдиёна”, 1992).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:41, 03.11.2023.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.